UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05US Open теннис тарихида рекорд даражадаги соврин жамғармасини эълон қилди 0 18:42Мавлонбек Миркомилов Тошкентдаги Octagon 91 турнирида жанг қилади 0 18:05Моуринью ҳакамларни майдонда Винисиусни ҳимоя қилишга чақирди 0 17:17Мужибилло Турсунов рингга қайтяпти. У Россияда жанг қилади 0 16:30ИНТЕРВЬЮ. Учинчи Олимпиада? Борсам ҳам кумушга рози бўлмайман! — Ҳасанбой Дўсматов 0 15:47Енгил атлетикачиларимиз Марказий Осиё очиқ чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди 0 15:12Жон Жонс UFC’га допинг-тест топширишда давом этяпти 0 14:41"Манчестер Сити"нинг яна бир футболчиси жамоани тарк этиши мумкин 0 14:10Усман Нурмагомедов UFC баннерлари фонида сирли пост қолдирди + ФОТО 0 13:46Dana White’s Contender Series ғолиби UFC`да 11 миллион доллар ишлаб топди 0 13:17Ўзбекистон крикет федерацияси Осиё крикети бошқарувидаги иштирокини янада мустаҳкамлади 0 12:42Чемпионлар Лигасининг 2026/2027 йилги мавсуми умумий босқичининг 36 та иштирокчисидан 32 таси маълум бўлди 0 12:13Мовсар Евлоев чемпионлик жангидан сўнг фаолиятини якунлаши мумкин 0 11:41Робот Усэйн Болтнинг рекордини янгилади 0 11:07Дзюдо бўйича терма жамоамиз янги бош мураббий қўл остида Lausanne Grand Slam 2026 турнирига йўл олди (Тўлиқ таркиб) 0

03 янв 17:26
Янгиликлар

Бокс/ММА

Сочида мусобақа бошланди. Унда ўзбек боксчилари ҳам иштирок этишади

Кеча Россия Федерациясининг Сочи шаҳрида бокс бўйича "Лига Ставок" кубоги бошланди.

Ушбу мусобақада тўртта жамоа иштирок этмоқда. 

Улар - Мурат Гассиев, Дмитрий Бивол, Султан Ибрагимов ва Эдуард Трояновский жамоаларидир. 

Эътиборлиси, Мурат Гассиев жамоаси таркибида икки нафар ўзбекистонлик боксчи - Шукуржон Раҳимов (-59 кг) ва Одилжон Аслонов (-75 кг) иштирок этади. Йигитларимиз Сочига мураббий Равшан Ходжаев бошчилигида жўнаб кетишган. 

Беллашувлар 4 раунддан иборат бўлади. Турнирнинг соврин жамғармаси 10 миллион рублни ташкил этади. Жанглар "Матч Боец" телеканали орқали намойиш этилади. 

"Ўзбекистонлик боксчилар 5 январь куни рингга кўтарилишлари кутилмоқда. Ўша куни соат 21:30 дан сўнг жанглар бошланади. Дастлабки жуфтликда Шукуржон Раҳимов жанг қилади. 

Мусобақада Россиянинг профессионал боксчилари қатнашади. Баҳсларни 15 нафар ҳакам баҳолайди. Уч нафар ҳакам ринг ва унинг олдида ишласа, 12 нафар ҳакам онлайн равишда жангларни баҳолайди. Йигитларимиз Мурат Гассиев жамоасида жанг қилишади. 

Ушбу жанглар BoxRec тизимига киритилмайди (Боксчиларнинг профессионал жанглари қаторига қўшилмайди - Olamsport)", - деди мураббий Равшан Ходжаев сайтимиз мухбири билан суҳбатда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг