UZ

Сўнгги янгиликлар

14:29Бруну Фернандеш Кэррик уни захирада қолдиргани ҳақида: "Бу тўғри қарор эди" 0 13:58UFC рейтинги янгиланди: Нолан Топ-10, Смит Топ-15`да 0 13:27Ҳасанбой Дўсматов IBA.Pro чемпионлик камари учун жанг қилади. Рақиб, сана ва манзил аниқ! 0 13:06Zuffa Boxing 13. Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматовнинг рақиблари маълум (Тўлиқ кард) 0 12:35Нойер Чемпионлар лигасидаги ўйинлар сони бўйича рекордчига айланди 0 12:04Богдан Гусков: "Мақсад - нокаут!" 0 11:33Ўзбек спортчиси Жон Жонс ва Илия Топурия билан бир жамоада: "Бардак" АҚШдаги менежерлик компанияси билан келишувга эришди 0 11:02Chennai Open. Кудерметова муваффақиятли старт олди 0 10:31ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўйнайди 0 09:45Уиттакер Гусковнинг зарба кучини юқори баҳолади 0 08:52Ирода Тўлаганова Республика олимпия захиралари теннис мактабига директор этиб тайинланди 0 19:52Ковингтон RAF турнирида Махачевга кураш таклиф қилди 0 19:02Жиддий тўқнашувда қатнашган "Тенерифе" футболчиси вафот этди 0 18:18Жонни Уокер укаси Вальтер билан жанг қилмаслигини айтди 0 17:26Жалгасбай Бердимуратов PWL Moscow турнирида иштирок этади 0

19 мар 18:16
Янгиликлар

Енгил атлетика

Соғлиқни сақлаш вазири марафонда иштирок этди

Пойтахтимиздаги “Миллий” стадионида ўтган марафонда соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов бошчилигида вазирлик марказий аппарати ходимлари, тизимдаги муассасалар раҳбарлари, олий тиббиёт ўқув юртлари ректорлари иштирок этди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, инсон саломатлиги 55 фоиз ҳолатда соғлом турмуш тарзига, 20 фоизи экологик муҳитга, 15 фоизи ирсий омиллар ва бор-йўғи 10 фоизи тиббиётга боғлиқ экан. Демак, узоқ умр кўриш учун соғлом турмуш тарзига риоя этиш керак.

– Ҳозирги урбанизация даврида камҳаракатлилик бутун дунёнинг ўткир муаммосига айланмоқда. Ҳолсизлик, уйқунинг бузилиши, диққат-эътиборни жамлашнинг секинлашиши, хотиранинг пасайиши, сабабсиз чарчаш, семизлик – бу белгилар кўпчиликда учрайди. Лекин камдан-кам одам уни ўйлайди, – дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази директори Барно Одилова. – Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, чекишдан йилига 5 миллиондан зиёд, камҳаракатлиликдан эса қарийб 5,3 миллион одам ҳаётдан кўз юмади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқароларни фаол ҳаракатга чақириб, пиёда юриш марафонини ташкил қилди. Бундай тадбирлар бир марталик эмас, балки доимий ўтказилади.

Эътиборли жиҳати, пиёда юриш барча жисмоний машқ турлари орасида энг қулайидир. Бунинг учун жуда кўп энергия сарфлашнинг ҳожати йўқ, ижобий таъсири эса жуда юқори. Юриш организмнинг умумий ҳолатига таъсир кўрсатади, мушакларни бақувват қилади, суяк тўқимасини мустаҳкамлайди, ҳаракатларни мувофиқлаштиришни ривожлантиради. Жисмоний фаолиятнинг бундай тури энг хавфсиз бўлиб, уни ҳар бир киши – ўсмирдан кексагача бемалол бажаришга қодир.

Мутахассисларнинг маълум қилишича, ҳафтасига атиги 2,5 соатлик жисмоний фаоллик эрта ўлим ҳолатларини 28 фоиз, юрак касалликлари эҳтимолини эса 20 фоиз камайтирар экан. Жисмоний фаоллик организмда биосинтез жараёнини фаоллаштиради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг