UZ

Сўнгги янгиликлар

11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0

14 май 10:45
Янгиликлар

Спорт курашлари, Кураш

Спорт курашлари. Осиё чемпионатининг сўнгги кунида бешта медаль!

Пойтахтимизда ўтказилаётган спорт курашлари бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати якунига етди.

Мусобақанинг сўнгги кунида эркин кураш бўйича еттита вазнда беллашувлар бўлиб ўтди. Қувонарлиси бугун ўтказилган баҳсларда беш нафар спортчимиз шоҳсупага кўтарилишга муваффақ бўлди. Уларнинг бири эса Осиё чемпионлини қўлга киритиш билан биргаликда, октябрь ойида Буэнос-Айресда бўлиб ўтадиган III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқига ҳам эга бўлди.

-45кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Сарварбек Худойберганов бронза медалини қўлга киритди. -48кг вазнда мусобақада иштирок этган Умиджон Жалолов эса барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медаль соҳибига айланди. Энди у Аргентинадаги ўйинларда юртимиз шарафини ҳимоя қилади. -51кг вазнли эркин курашчимиз Арслон Раҳимов ҳам қитъа чемпионига айланди. Аммо, ушбу вазн тоифасида Олимпия вазни ҳисобланмайди. -60кг вазн тоифасида беллашувларда қатнашган Миркамол Бешимов ҳам бронза медалини қўлга киритиб, совриндорлар қаторидан ўрин олишга муваффақ бўлди. -92кг вазнли эркин курашчимиз Шоҳжаҳон Авазов ҳам бронза медалига сазовор бўлди.

Шу тариқа, якунланган Осиё чемпионатида умумий ҳисобда тўртта лицензия қўлга киритдик. Маълумот учун юнон-рум ва эркин курашда Осиё қитъаси учун бештадан йўлланма ажратилган. Аёллар курашида эса умумий ҳисобда 10та лицензия тақсимланган. Юнон-рум курашида Асилбек Нематов (-60кг) йўлланма соҳибига айланди. Қайд этиб ўтиш лозимки, юнон-рум кураши баҳсларида Марказий Осиё вакиллари ичида фақатгина Ўзбекистон лицензия қўлга кирита олди. Аёллар курашида Шоҳида Аҳмедова (-49кг) ва Светлана Оқназарова (-73кг), эркин курашчиларимиз ичида эса Умиджон Жалолов (-48кг) Аргентина йўлланмасини нақд қилиб қўйди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг