UZ

Сўнгги янгиликлар

12:40Шакур Стивенсон Zuffa Boxing билан шартнома имзолади 0 12:03"Шанба оқшомида Холлоуэй фаолиятини якунлайди" - Конор Макгрегор 0 11:28Фьюри, Жошуа, Макгрегор, Холлоуэй, Анкалаев, Рамазон Темиров. Июль ойида бокс ва ММА мухлисларини "ёндирадиган" жанглар кутмоқда 0 10:55"Айрим ўйинчилар тайёр эмас эди". Марокаш мураббийи — ЖЧ-2026`даги Франция билан ўйин ҳақида 0 10:27Мураббий Конор нега енгил вазнга қайтмоқчи эмаслигини айтди 0 09:44"Тожик бургути" Рамазон Темиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 09:02Бугун Осиё чемпионатида Дўсматов ва яна етти боксчимиз 1/2 финал чиптаси учун рингга чиқади 0 08:33Мбаппе Франциянинг ЖЧ-2026 1/2 финалига чиққанига муносабат билдирди 0 08:06Дарья Латишева Жаҳон кубогининг тўртинчи босқичи совриндори + ФОТО 0 19:02Конор Макгрегор Хабиб Нурмагомедовни танқид қилди 0 18:36Машрабжон Рўзибоевнинг кейинги рақиби UFC собиқ жангчиси бўлади 0 17:502029 йилги Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати Мексикада ўтиши мумкин — FMF 0 17:19Макгрегор Ислам Махачевни Хабиб Нурмагомедовдан юқори баҳолади 0 16:452030 йилги қишки Олимпия ўйинлари дастуридаги ўзгариш эълон қилинди 0 16:18Рамазон Темиров Эрцегга қарши жанг олдидан Таиланддаги йиғинни якунлади (ФОТО) 0

03 июл 09:53
Янгиликлар

Шахмат

SuperUnited Rapid & Blitz Croatia 2026. Абдусатторов Праггни мағлуб этди

Хорватиянинг Загреб шаҳрида шахмат бўйича мукофот жамғармаси 200 000 АҚШ долларини ташкил этувчи нуфузли турнир давом этмоқда.

Grand Chess Tour’нинг учинчи босқичи ҳисобланган SuperUnited Rapid & Blitz Croatia 2026 турнирида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этяпти. Мусобақа рапид ва блиц бўйича ўтказилаётган бўлиб, 10 нафар гроссмейстер бош соврин учун баҳс олиб бормоқда. 

Турнир иштирокчилари: Нодирбек Абдусатторов, Алирежа Фирузджа, Максим Вашье-Лаграв (иккиси ҳам Франция), Рамешбабу Праггнанандҳа, Гукеш Доммараджу (иккиси ҳам Ҳиндистон), Аниш Гири, Йорден Ван Форест (иккиси ҳам Нидерландия), Винсент Кеймер (Германия), Богдан-Даниель Дик (Руминия), Иван Сарич (Хорватия).

Мусобақа формати ва вақт назорати:

Рапид: 25 дақиқа + 10 сония (9 раунд)

Блиц: 5 дақиқа + 2 сония (18 раунд)


Турнирнинг иккинчи куни рапид бўйича яна 3 та тур партиялари ўйналди. Нодирбек Абдусатторов 4-турда франциялик Максим Вашье-Лаграв билан дуранг ўйнади. Кейин 5-турда ҳиндистонлик азалий рақиби Рамешбабу Праггнанандҳани мағлубиятга учратди. Бу унинг ушбу турнирдаги илк ғалабаси бўлди. Олтинчи турда эса 25-юришдаёқ нидерланлиялик Йорден Ван Форест билан муроса йўлини танлади.  

Олтинчи турдан сўнг Нодирбек Абдусатторов 6 очко билан 6-ўринни эгаллаб турибди. Турнир жадвалижа француз Алиреза Фирузджа 10 очко билан якка пешқадамлик қилмоқда. Винсент Кеймер, Гукеш Доммараджу, Максим Вашье-Лаграв ва Богдан-Даниэль Дик ҳисобида 7 очкодан бор.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг