UZ

Сўнгги янгиликлар

19:09"Ал Ҳилол" Педру Нету билан шартнома бўйича келишиб олди. "Челси" вингер учун 60 миллион евро сўрамоқда 0 18:34Махачев ва Гэрри сўнгги face to face маросимида бир-бирига нима дегани маълум бўлди 0 17:48Нурсултон Рўзибоев ухлатиб қўйган рус жангчиси UFC билан янги шартнома имзолади 0 17:07Рамазон Темировнинг ACBJJ Лигасидаги дебюти 30 август куни бўлмайди 0 16:36"Барса" Родри учун учинчи таклифни берди — 60 миллион фунтдан ортиқ 0 16:03President's Cup. Финал ўзбекистонлик теннисчиларсиз ўтади. Жуда аламли ва ғалати мағлубиятлар 0 15:30"Барчани хурсанд қиламан". Махачев бўлажак жанги ҳақида сўнгги гапини айтди 0 14:59"Буюкликни ўз кўзингиз билан кўришингиз мумкин". Гэрри барча кутилмаларга қарши бориб, Махачевни мағлуб этишини айтди 0 14:28Расман: Кристиан Ромеро Ла Лига клубига ўтди 0 13:52Узоқ кутилган UFC 330 турнирига етиб келдик! Турнирнинг тўлиқ карди, бошланиш вақтлари билан танишинг 0 13:17Царукян Руффи билан илк кўз уриштириш маросимини ўтказди: "Унинг кўзларида қўрқувни ҳис қилдим" 0 12:51Ёш оғир атлетикачиларимиз Осиё чемпионатини 51 та медаль билан якунлашди 0 12:18Мартинелли "Галатасарoй"нинг рекорд даражадаги таклифини рад этди 0 11:49Синдаров қатнашаётган Grand Chess Tour: Sinquefield Cup 2026 турнирида 5-тур ортда қолди 0 11:25Рамазон Темиров октагонга қайси турнирда қайтишини айтди + ФОТО 0

04 июл 15:29
Янгиликлар

Шахмат

SuperUnited Rapid & Blitz Croatia 2026. Нодирбек Абдусатторов рапид турнирини Топ-3`да якунлади

Хорватиянинг Загреб шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича мукофот жамғармаси 200 000 АҚШ долларини ташкил этувчи нуфузли турнирда рапид баҳслари якунига етди.

Grand Chess Tour’нинг учинчи босқичи ҳисобланган SuperUnited Rapid & Blitz Croatia 2026 турнирида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этяпти. Мусобақа рапид ва блиц бўйича ўтказилаётган бўлиб, 10 нафар гроссмейстер бош соврин учун баҳс олиб бормоқда. 

Турнир иштирокчилари: Нодирбек Абдусатторов, Алирежа Фирузджа, Максим Вашье-Лаграв (иккиси ҳам Франция), Рамешбабу Праггнанандҳа, Гукеш Доммараджу (иккиси ҳам Ҳиндистон), Аниш Гири, Йорден Ван Форест (иккиси ҳам Нидерландия), Винсент Кеймер (Германия), Богдан-Даниель Дик (Руминия), Иван Сарич (Хорватия).


Мусобақа формати ва вақт назорати:

Рапид: 25 дақиқа + 10 сония (9 раунд)

Блиц: 5 дақиқа + 2 сония (18 раунд)

Турнирнинг рапид баҳслари доирасида ўтказилган 9 та тур партияларида Нодирбек Абдусатторов 11 очко тўплаб, кучли учликдан жой олди. У кечаги учта учрашувда ижобий натижа қайд этди ва 6-поғонадан 3-ўринга кўтарилди. Гроссмейстеримиз амалдаги жаҳон тожи соҳиби ҳиндистонлик Гукеш Доммараджу билан дуранг ўйнаб, пешқадам Алиреза Фирузджа ҳамда хорватиялик Иван Сарични мағлубиятга учратди. 

Бугун мусобақада блиц турнирига старт берилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг