UZ

Сўнгги янгиликлар

12:38Жон Жонс UFC "қафаси"га қайтиш имкониятлари ҳақида гапирди 0 12:17"Наполи" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди 0 11:56Шахматчиларимиз U-16 Бутунжаҳон Ўсмирлар Олимпиадасини кетма-кет учта ғалаба билан бошлашди 0 11:35Ига Свёнтек Cincinnati Open чемпиони! 0 11:14Хонободда Баҳодирлар ўйини бўйича Жаҳон Кубоги бўлиб ўтди 0 10:53"Манчестер Сити" Родриго харидидан воз кечди, жамоа ўз вингерини сақлаб қолади 0 10:32Пётр Ян Двалишвили - Сэндхаген жангида захира варианти бўладими? Унинг ўзи жавоб берди 0 10:11Алькарас - финали 23 дақиқа давом этган "Мастерс" турнири чемпиони! 0 09:50Дю Плессининг мураббийи Чимаев билан шошилинч реваншга қарши 0 09:29Левандовски Ла Лига 2-турида "Барселона"га ёрдам бера оладими? 0 09:08Мерганларимиз Осиё чемпионатини кумуш медаль билан бошлашди 0 08:47Эркин курашчимиз Шерзод Поёнов жаҳон чемпионати финалида, Рустамбеков бронза учун курашади 0 08:26Нодирбек Абдусатторов Sinquefield Cup 2025 турниридаги юришини бошлади 0 08:05Украиналик юлдуз ПСЖда россиялик дарвозабон билан мулоқот қилмаяпти 0 07:44Қозоғистон терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун таркиби эълон қилинди 0

28 май 10:31
Янгиликлар

Теннис

Свитолина она бўлганидан кейинги илк совринини Страсбургда қўлга киритди

Франциянинг Страсбург шаҳрида ўтказилган WTA турнири Элина Свитолинанинг ғалабаси билан якунига етди.

Украиналик теннис маликаси она бўлганидан кейинги илк совринини айнан Франциядаги турнирда қўлга киритди. WTA рейтингида 508-поғонада бораётган Свитолина ҳал қилувчи финал учрашувида дунёнинг 66-ракеткаси, россиялик Анна Блинковани 6/2, 6/3 ҳисобида мағлубиятга учратди. 

Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк учрашуви эди. Бир соату 33 дақиқа давом этган финал баҳсида Элина 3 та қўшхатога йўл қўйиб, 1 та эйс ва 7 та брейкка эришди. 

Бу Свитолина учун фаолиятидаги 17-соврин бўлди. Ўтган йили она бўлган Элина шу йил март ойида яна катта теннисга қайтган эди. Страсбургдаги муваффақиятли иштирок унга 280 рейтинг очко ва 29,760 евро мукофот пули келтирди. У янгиланган рейтингда Топ-200 таликда бўлади. Блинкова эса 180 очко ва 17,590 еврога эга бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг