22 янв 09:07
Янгиликлар
Tata Steel Chess-2025. Абдусатторов амалдаги чемпион билан дуранг ўйнади, Якуббоевда мағлубият
Нуфузли турнирнинг "Мастерс" гуруҳида Нодирбек Абдусатторов, "Челленжер"ида эса Нодирбек Якуббоев совринли ўринлар учун баҳс олиб боряпти. Кеча ўтказилган тўртинчи тур баҳсида Абдусатторов хитойлик Осиё чемпиони, ушбу мусобақанинг амалдаги ғолиби Вей И билан дуранг ўйнади. Нодирбек 2 ғалаба ва 2 дуранг билан 3 очко жамғарган ҳолда 2-ўринни эгаллаб турибди.
Биринчи турда Абдусатторов билан дуранг ўйнаганидан кейин кетма-кет учта партияда ғалаба қозонган ҳиндистонлик Рамешбабу Прагнанандҳа 3 очко билан якка пешқадам бўлиб олди. Кеча у ҳамюрти Леон Луке Мендонкадан устун келди. Ҳиндистонлик Гукеш Доммараджу сербиялик Алексей Сарана билан муросага келди. Америкалик Фабиано Каруана эса нидерландиялик Аниш Гири билан дуранг қайд этди.
Афсуски, "Челленжер" гуруҳида қатнашаётган Нодирбек Якуббоев 4-турда ҳам мағлубият аламини тотиб кўрди. У оқ доналарда ўйнашига қарамай, ҳиндистонлик Рамешбабу Вайшалига имкониятни бой бериб қўйди. Якуббоев 1,5 очко билан 10-ўринни эгаллаб турибди. Чехиялик Ван Нгуен, нидерландиялик Эрвин Л`ами ва хитойлик Лу Миаойи 3 очкодан жамғариб, кучли учликдан жой олган.
Фикрлар