08 окт 18:52
Янгиликлар
Тавсия қиламиз: Дунёдаги энг оғир зарба Деонтей Уайлдерга тегишли. Ва бу Тайсон Фьюрига қарши ягона восита
Бизнинг вақт билан 10 октабрь тонгида Деонтей Уайлдер учинчи жангида Тайсон Фьюрига қарши рингга кўтарилади. Агар биз жангдан олдинги барча схемаларни таҳлил қилсак, у катта ёрдамчига ўхшайди. Техника, жанговар интеллект, маҳорат, оёқ ҳаракати - бу кўрсаткичларнинг барчасида Тайсон рақибидан анча устун. Деонтей Уайлдерда фақат битта, аммо инкор этилмайдиган устунлик бор - зарба. Ва иккала қўлда ҳам. Кимдир унинг техникасини тегирмонга қиёслаб кулади. Аммо бу рақамлар ёлғон эмас - америкалик оғир вазн тоифасида нокаут бўйича энг юқори кўрсаткичга эга. Бу фақат учинчи жангни қизиқарли ўтишига ва томоша қилишга мажбур қилади.
Уайлдернинг нафақат ўнг қўли билан, балки чап қўлидаги зарбаси ҳам кучли. Зарба кучи силомер(зарба кучини ўлчовчи махсус техника)да 927 баллга эга бўлган.
Деонтей Уайлдерни бронза бомбардимончи деб бежиз айтишмаган. Унинг зарбалари жуда қўрқинчли, гарчи Деонтейнинг вазни камдан-кам ҳолларда 100 кг дан ошсада. Шунга қарамай, боксчи ўзининг ажойиб техникасини тегирмонга ўхшатиб, масхара қиладиган кўплаб танқидчиларга эга. Мисол учун, улардан бири Луис Ортис эди. У Деонтей билан рингда учрашмагунича, уни ваҳимали ҳужумчи деб атаган:
«Деонтей Уайлдерга қарасам, ишончсиз ва қўрққан жангчини кўраман. У қандайдир ҳистерик техникага эга ва зарба ўтказиб юборишдан жуда қўрқади. Қачонки сен уришдан қўрқсанг, эртами-кечми, зарба сенга тегади ва ўрнингдан турмайсан».
Аслида, Ортис Уайлдер билан икки марта жанг қилган ва икки марта нокаут эвазига ютқазган. 2019 йил ноябрь ойида Лас-Вегасда бўлган реванш айниқса ҳайратланарли бўлиб эди. Етти раунд Деонтей ўзига ўхшамади, Луисга ютқазаётган эди. Кейинчалик маълум бўлишича, бу панчернинг режаси эди: керакли вақтда қуролни очиш учун рақибнинг ҳушёрлигини йўқотиш. Битта зарба ва чироқларни ўчириб қўйиш. Бир йил олдин Уайлдер таниқли ҳамкасблари Шон Портер, Абнер Марес ва Жаррет Хердлар билан биргаликда Inside PBC Boxing телекўрсатувига ташриф буюрган эди. Уни оғир вазн тоифасида жаҳон чемпиони сифатида силомерда зарба кучини синаб кўришни таклиф қилишди. Херд ўнг қўли билан 935 балл тўплади ва Уайлдер чапни синаб кўришга қарор қилди ва 927 балл. Ажаблантирадиган кучни йиғилган ҳамкасблари ҳам нишонладилар. Масалан, яқинда нафақага чиққан Девид Хэй, Уайлдер жанг қилиши керак бўлганларга қараганда энг кучли зарбага эга эканлигини айтди:
«Унинг зарба кучи 10 дан 10 га тенг. Буни бошқа қандай таърифлашни билмайман. Сиз буни фақат у сизни урганидагина тушунасиз. Бу бошқа боксчилардан жуда фарқ қилади. У мен билан рингда бўлган энг кучли зарбага эга боксчи».
Фьюри, Уайлдер Владимир Кличкодан қаттиқроқ зарба бермаслигига амин. Деонтей ғазабланди, у Тайсон ҳақида атайлаб ёлғон гапирди
Уайлдернинг мураббийи Малик Скоттнинг айтишича, у 2014 йилда бу зарба кучини ҳис қилиб кўрган: «Деонтей зарба кучи бўйича биринчи 3 таликка киради. Менинг рўйхатимдаги бошқа иккита боксчи - Леннокс Льюис ва Владимир Кличко. Хўш, агар кимдир бир вақтнинг ўзида шундай куч ва тезлик билан ура олса, бу - Деонтей. Зарба кучи бошқача. Жорж Форманда шундай портлатувчи зарба бор. Қаттиқ зарбалар бор ва ўз йўлида ҳамма нарсани йўқ қиладиган йигитлар бор. Уайлдерда шундай зарба мавжуд».
Аммо Деонтейнинг зарбасини ортиқча баҳолаганлар ҳам бор. Албатта, буларнинг асосийси - Тайсон Фьюри.
«Мен уни тарихдаги энг кучли зарба эгаси деб аташим мумкинлигига ишончим комил эмас, чунки мен энг яхши зарба йўлловчининг ҳамма зарбаларини ўтказиб юбормаганман. Лекин биласизми, Деонтей Владимир Кличкодан қаттиқроқ зарба берганига ишонмайман. Кличко нокаутга учради ва Уайлдерга қараганда кўпроқ жанг ўтказди.
Гап Деонтейнинг зарбасининг кучи ҳақида эмас, балки уни тезлик билан йўллашида. Юқори тезлик туфайли таъсирни кўриш қийин. Ва баъзида энг яхши урадиган одамнинг зарбасини кўрмай қолсангиз ҳам сизни ухлата олмайди», - деди Фьюри.
Тайсоннинг сўзларида аниқ мантиқ бор, лекин бундай изоҳ Уайлдерни ғазаблантирди:
«Фьюрининг айтгани яхши, лекин мен Кличконинг ҳеч бўлмаганда Тайсонга чайқатиб юборувчи зарба берганини кўрмаганман. Шунинг учун, биз унинг ёлғон гапираётганини биламиз. Агар Кличко мендан ҳам қаттиқ урганида, уларнинг жанглари пайтида Фьюри жароҳат олган бўларди. Албатта, у бу ҳолатда Германияда ютқазган бўларди. Мен уни қалқитиб, йиқитиб ташладим. Бундан ташқари, Фьюри рингга икки марта йиқилди. Биласизми, у ёлғон гапиради. Юқорида айтганимдек, Тайсонда мушт ўрнига ёстиқ бор. Шунинг учун мен уни итариб юборишим ва унга кўпроқ босим ўтказишим мумкин эди. Ҳамма билади, Фьюри кучли зарба беришга қодир эмас. Одамлар ёлғон гапиришлари мумкин, лекин рақамлар алдай олмайди. Сиз ўзингиз кўрасиз, менинг икки ёшли болам Фьюридан кўра қаттиқроқ уради».
Бироқ, оғир вазн тоифасида WBC чемпиони карьерасида унутилмас лаҳзалар бор. Биринчи жангнинг 12-раундида энг оғир нокдаун. Тайсон ўтказиб юборилган зарбани фалсафий тарзда эслайди:
«Бу фақат оғир вазн тоифасида. Бир зарба ҳамма нарсани ўзгартириши мумкин. Мен қарзимни тўладим, ҳаммаси шу. Мен тўғри чизиқда кетдим, ўнгдаги зарбани ўтказиб юбордим - ва чироқ ўчди. Аммо, кейин мен полдан турдим, кулдан феникс кўтарилгани каби кўтарилдим. Мен Уайлдерни чайқатиб юбордим, жангни ҳужумда тугатдим. 12-раундда қандай турдим, билмайман. Уайлдер менинг чайқалишимни айтди. Балки шундай бўлгандир. Эслолмайман».
Нима бўлганда ҳам, Уайлдернинг нокаутли зарбаси учинчи жанг ўтказилишининг ягона воситаси бўлиши мумкин.
САРВИНОЗ РАХМОНҚУЛОВА таржимаси
Фикрлар