05 май 11:39
Янгиликлар
Тайсон Фьюри Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб келди + ФОТО
Британиялик боксчи 18 май куни Ар-Риёд шаҳрида ташкил этиладиган бокс оқшомида WBA, IBF ва WBO йўналишлари чемпиони, украиналик Александр Усикка қарши мутлақ жаҳон чемпионлиги учун рингга кўтарилади.
Маълумот учун, 35 ёшли Тайсон Фьюри ўзининг сўнгги жангини ўтган йилнинг октябрь ойида камерунлик MMA жангчиси, собиқ UFC чемпиони Фрэнсис Нганнуга қарши ўтказиб, ҳакамларнинг айри қарори билан ғалаба қозонган эди. Тайсон профессионал боксда 34 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган (24 таси нокаут билан). Ҳисобида битта дуранг бор.
Украиналик 37 ёшли Александр Усик эса ўтган йилнинг августида британиялик Даниэл Дюбуани 9-раундда техник нокаутга учратиб, ўз камарини мажбурий даъвогардан ҳимоя қилганди. У ҳам барча 21 та жангида ғалаба қозонган (14 таси муддатидан олдин).
Фикрлар