01 июл 08:42
Янгиликлар
Бокс/ММА
Тайсон Фьюрининг навбатдаги жанги тасдиқланди. Кутилмаган рақиб! + ПОСТЕР
Супероғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони британиялик Тайсон Фьюри Осиёда жанг ўтказади.
"Лўлилар қироли" 24 июль куни Таиландда польшалик фахрий боксчи Мариуш Вахга қарши рингга кўтарилади. Шу йилнинг март ойида Вах украиналик оғир вазн тоифасидаги Виктор Вихристга мағлуб бўлганди. Мариушнинг профессионал рингдаги фаолияти давомида 39 та ғалаба ва 13 та мағлубият қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг охирида Тайсон Фьюри ҳамюрти Энтони Жошуа билан жанг қилиши кутилмоқда. Фьюри сўнгги жангини Лондонда россиялик Арсланбек Маҳмудовга қарши ўтказиб, рақибини очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратганди.

Ҳавола :
Манба : allboxing
Фикрлар