UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Спортчи учун энг яхши "допинг" – уйдаги тинчлик 0 18:23Осиё Чемпионлар Лигасида қанча пул ишлаб топса бўлади? 0 17:52Конор Макгрегор: "Қасос олишни истайман ва бунга эришаман" 0 17:21Мераб Двалишвили Умар Нурмагомедовнинг мағлубиятига илк бор фикр билдирди 0 16:50Афсонавий Виши Ананд Самарқанд Олимпиадаси машъаласини Синдаровга топширди 0 16:19Ямаль — "Олтин тўп" ҳақида: "Фақат икки энг яхши ўйинчи бор, аммо бу йил мукофот менга тегиши керак!" 0 15:48Головкин Ислом бирдамлиги спорт федерацияси (ISSA) вице-президенти этиб сайланди 0 15:17Бибоссинов WBO Africa чемпионига қарши жангда жароҳат олди 0 14:46Мураббий: "Агар Гэрри бироз тажовузкорроқ бўлганида, Махачевни нокаут қиларди" 0 14:15Бугун "Нефтчи" ва "Пахтакор" Элит ОЧЛдаги иштирокини бошлайди 0 13:54Кункабаев фаолиятини якунлаши мумкинлигига ишора қилди 0 13:40BREAKING: Сирил Ган UFC чемпиони сифатида эълон қилинди 0 13:13Хамзат Чимаев Царукян, Евлоев ва Яннинг жанглари бўйича ўз тахминини айтди 0 12:42Райан Гарсия навбатдаги жангини қачон ўтказишини айтди, Дана Уайт ҳам бунга тайёр! 0 12:11АПЛ ҳакамлар корпуси Манчестер дербисида Ҳоланд киритган гол борасида хатога йўл қўйилганини тан олди 0

02 май 08:01
Янгиликлар

Шахмат

TePe Sigeman 2026. Абдусатторов ғалаба билан бошлади. Магнус Карлсен очко йўқотди

Швециянинг Мальмё шаҳрида шахмат бўйича нуфузли TePe Sigeman 2026 турнири старт олди.

Мусобақада саккиз гроссмейстер бош соврин учун баҳсга киришди. Улар орасида Нодирбек Абдусатторов ҳамда жаҳон рейтинги етакчиси норвегиялик Магнус Карлсен ҳам бор. Мусобақанинг биринчи турида Абдусатторов қора доналарда ўйнаганига қарамай, турнирнинг ягона аёл иштирокчиси, хитойлик гроссмейстер Чжу Цзинерни мағлубиятга учратди. 

Магнус Карлсен оқ доналарда ҳаракат қилди ва ҳиндистонлик Аржун Эргаиси билан дурангга рози бўлди. Нидерландиялик Йорден ван Форест ҳамда туркиялик иқтидор эгаси Ягиз Каан Эрдоғмуш партиясида ҳам дуранг қайд этилди. Америкалик Энди Вудвард эса мезбон шахматчи Нилс Гранделиусни таслим этди. 

Бугун 2-турда Нодирбек Абдусатторов оқ доналарда Энди Вудвардга қарши баҳс олиб боради. Магнус Карлсен эса қора доналарда швециялик Нилс Гранделиус билан ҳисоб-китоб қилади. 


TePe Sigeman 2026. 2-тур жуфтликлари: 

Ягиз Каан Эрдоғмуш (Туркия) — Аржун Эргаиси (Ҳиндистон)

Нилс Гранделиус (Швеция) — Магнус Карлсен (Норвегия) 

Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон) — Энди Вудвард (АҚШ)

Йорден ван Форест (Нидерландия) — Чжу Цзинер (Хитой) 

 

Эътиборга молик жиҳати шундаки, TePe Sigeman турнирининг сўнгги икки ғолиби ўзбекистонлик шахматчилар ҳисобланади. 2024 йил Нодирбек Абдусатторов, ўтган йили эса Жавоҳир Синдаров чемпионлик шоҳсупасига кўтарилган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг