24 авг 09:01
Янгиликлар
Бокс/ММА
Тина Канделаки: Поветкин Уайтга қарши жангда Рокки ролини ўйнади
"Матч ТВ" телеканали бош продюсери Тина Канделаки супероғир вазнда вақтинчалик WBC чемпиони Александр Поветкиннинг жангига муносабат билдирди.
Россиялик боксчи британиялик рақиби Диллиан Уайтга қарши кечган жангнинг бешинчи раундида нокаут эвазига ғалаба қозонганди.
"Саша Поветкин Диллиан Уайтга қарши кечган жангда Рокки ролини ажойиб тарзда ижро этиб берди ва WBC йўналишида вақтинчалик жаҳон чемпионига айланди. Поветкин ҳеч қачон кучли рақибларга қарши жанглардан қочмаган. Тақдир уни меҳнатсеварлиги, мардлиги, умуман шу каби ижобий хислатлари учун тақдирлади", – деди Канделаки хоним.
Ҳавола :
Фикрлар