03 авг 18:09
Янгиликлар
Токио-2020. Акбар Жўраев Ўзбекистонга олтин медални тақдим этди
Кун давомида Олимпиадада иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокларига оид маълумотларни ушбу саҳифада онлайн равишда кузатиб бориш мумкин бўлди.
Ўзбекистонлик спортчилар қуйидагича натижа қайд этишди:
Енгил атлетика: Руслан Қурбонов (уч хатлаб сакраш) (учта уринишда учта хато)
Бокс: Шаҳобиддин Зоиров (чорак финалда мағлубият)
Бокс: Элнур Абдураимов (чорак финалда мағлубият)
Юнон-рум кураши: Рустам Ассакалов (иккинчи жанг, чорак финалда мағлубият)
Бокс: Райҳона Қодирова (чорак финалда мағлубият)
Оғир атлетика: Акбар Жўраев (ОЛТИН МЕДАЛЬ!)
Шу тариқа, ўзбекистонлик спортчиларнинг Олимпия ўйинларининг 11-кунидан олиб борилган матнли трансляциямиз ўз якунига етди. Кун ажойиб нотада якунланди!
Акбар даст кўтаришда 193 кг, силтаб кўтаришда 237 кг, умумий ҳисобда эса 430 кг тошни ўзига бўйсундирди! Олтин медаль ва Олимпиада рекорди!
17:46. Арманистонлик спортчи 238 кг тошни кўтара олмади! Шу тариқа у Акбардан ўтиб кета олмади! Акбарда олтин!
17:42. АЖОЙИБ! Акбар Жўраев 237 кг тош кўтарди!
17:40. Иккинчи уринишда 234 кг. ўхшамади.
17:30. Акбар Жўраев илк уринишни 227 кг.га ўзгартириди ва илк уринишни муваффақиятли бажарди. Кумуш нақд!
17:09. Жўраев силтаб кўтариш машқларини 230 кг билан бошлайди.
16:55. Силтаб кўтариш машқлари бошланмоқда.
16:40. Учинчи уринишда 193 кг тошни кўтарди Акбар. Яхши. Даст кўтаришни ана шундай натижа билан якунлади! Бу иккинчи кўрсаткич. Биринчи ўриндаги арманистонлик спортчи 195 кг натижа кўрсатди.
16:37. Акбарнинг иккинчи уриниши муваффақиятли - 189 кг. тош бўйсундирилди!
16:33. Чиқишга оз вақт қолганда Акбар Жўраев буюртмани ўзгартирди. У илк уринишда 189 кг. тошга буюртма берди. Аммо, дастлабки уриниш муваффақиятсиз.
16:20. Оғир атлетика баҳслари бошланди. Акбар илк уринишда 190 кг. тошни кўтариш учун буюртма берган. Ҳудди шундай буюртма арманистонлик Симон Мартиросян томонидан ҳам кўрсатилган. Қолганлар эса улардан пастроқ тошни кўтариш учун буюртма беришган.
15:44. Оғир атлетикачимиз Акбар Жўраевнинг чиқишига оз вақт қолмоқда.
15:05. Юнон-рум кураши баҳсларида Рустам Ассакалов бронза учун кураша олмайдиган бўлди. Уни чорак финалда мағлуб этган хорватиялик Иван Хуклек ярим финалда ютқазиб қўйди. Шу тариқа, барча юнон-рум курашчиларимиз учун Олимпиада медалсиз якунланади.
13:31. Энди оғир атлетикачимиз Акбар Жўраевнинг иштирокини кутамиз. Унинг чиқиши соат 15:50да бошланади.
13:13. Райҳона Қодирова чорак финалда бразияликлик жаҳон чемпионига 0:5 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
12:56. Райҳона Қодированинг жанги бошланишига оз вақт қолмоқда.
11:11. Энди бироздан сўнг Райҳона Қодирова бразилиялик жаҳон чемпиони Беатрис Феррейрага қарши рингга кўтарилади. Жанг Тошкент вақти билан соат 13:00да бошланади.
10:14. Бокс. Токио Олимпиадасида илк олтин медаль ўз эгасини топди
9:21. Афсуски Рустам Ассакалов хорватиялик курашчига 1:4 ҳисобида ютқазди. Энди хорватиялик спортчининг финалга чиқишини кутамиз.
9:10. Юнон-рум курашчимиз Рустам Ассакаловнинг чорак финал жанги бошланмоқда.
8:32. Энди Ассакалов чорак финалда хорватиялик Иван Хуклекка қарши гиламга чиқади. Ушбу баҳс Тошкент вақти билан тахминан 9:00дан сўнг бошланади.
8:20. Элнур Абдураимов учун ҳам Олимпиада чорак финалда якунланди. У арманистонлик боксчига ютқазиб қўйди.
8:19. Рустам Ассакалов грузиялик рақибини мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди.
7:55. Элнур Абдураимовнинг жангига оз вақт қолди. У бироздан сўнг арманистонлик Ованес Бачковга қарши рингга кўтарилади.
7:49. Бироздан сўнг юнон-рум курашчимиз Рустам Ассакалов баҳсга чиқади. У илк босқичда грузиялик Лаша Гобадзега қарши баҳс юритади.
7:28. Шаҳобиддин Зоировнинг жанги иккинчи раундда якунланди. Унинг қоши ёрилиб кетгани учун жанг муддатидан олдин тугади. Афсуски, ушбу вақтга келиб очколар бўйича филиппинлик боксчи олдинда бораётганди. Шу тариқа, Зоиров мусобақани чорак финалда тарк этди.
7:02. Шаҳобиддин Зоиров рингга чиқишга тайёргарлик кўрмоқда.
6:40. Руслан Курбанов учта имкониятнинг биттасини ҳам фойдалана олмай, олимпиадани натижасиз якунлади
6:29. Ассалому алайкум ҳурматли спорт ишқибозлари. Ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокига оид онлайн матнли трансляциямизни бошлаймиз.
3 август куни Олимпиадада қатнашадиган ўзбекистонлик спортчилар:
5:00 - Енгил атлетика: Руслан Қурбонов (уч хатлаб сакраш)
7:15 - Бокс: Шаҳобиддин Зоиров
8:00 - Бокс: Элнур Абдураимов
8:20 - Юнон-рум кураши: Рустам Ассакалов
13:00 - Бокс: Райҳона Қодирова
15:50 - Оғир атлетика: Акбар Жўраев
Соатлар Тошкент вақти билан кўрсатилган
Фикрлар
TO'LQIN QILICHEV OUT