UZ

Сўнгги янгиликлар

16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0 12:11Махачев Усман ва Мераб можароси ҳақида: "Бизнинг йигитлар нотўғри иш қилди, деб ҳисобламайман" 0 11:40Тошкент Жаҳон чемпионатини юқори савияда ўтказди 0 11:09Гукеш ва Синдаров иштирокида ўтган матбуот анжумани тўлиқ ҳолатда — гроссмейстерлар нималар дейишди? 0 10:38Элит ОЧЛ. Бугун жамоаларимиз Саудия Арабистони клубларига қарши баҳс олиб боради 0 10:07Мукофот жамғармаси салкам 16 млн доллар бўлган Якуний ATP турнири якунланди 0 09:36Жаҳон тожи ва 2 500 000 доллар учун кечадиган матчнинг 1-турини ким қайси доналарда ўйнаши маълум 0 09:05Қозоғистонда биринчи UFC турнирининг ўткказилиш санаси айтилди 0

14 авг 12:12
Янгиликлар

Теннис

Торонто. Янник Синнер илк бор "Мастерс" турнири ғолиби бўлди

Теглар :  Янник Синнер
Италиялик Янник Синнер фаолиятида илк бор "Мастерс" турнирида ғалаба қозонди.

Жаҳоннинг 8-ракеткаси италиялик Янник Синнер Торонтодаги турнир финалида АТР рейтингида 18-ўринни эгаллаб турган австралиялик Алекс Де Минаурни 6/4, 6/1 ҳисобида мағлуб этди.

Учрашув бир соату 29 дақиқа давом этди. Италиялик теннисчи ўзаро учрашувлардаги устунликни мустаҳкамлади - 5:0.

Синнер ўз фаолиятида биринчи марта "Мастерс" турнири ғолиби бўлди. У ушбу ғалаба учун 1000 рейтинг очкоси ва 1 019 035 доллар мукофот пулига эга бўлади, Де Минаур эса 600 очко ва 556 630 доллар олади.

Турнир натижаларига кўра, Янник Синнер АТР рейтингининг олтинчи поғонасига кўтарилади. Бу унинг фаолиятидаги энг юқори кўрсаткич бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг