UZ

Сўнгги янгиликлар

18:19"Мен Умар ва Усманнинг катта мухлиси эдим..." - Саба Лазишвили 0 17:40"Учрашиб, ҳаммасини муҳокама қилишимиз мумкин". Мераб Двалишвили Ислам Махачевга мурожаат қилди 0 17:17Абдуқодир Ҳусановнинг нархи Саудия Арабистони терма жамоасининг барча футболчилари қийматидан юқори 0 16:48Махачқалъада самбо бўйича Россия чемпионати совриндори отиб кетилди. Нималар маълум? 0 16:19Мераб Двалишвили: «Усман ва Умар эркак эмас» 0 15:45Асламжон Ортиқов чемпионлик реванши олдидан ўтган жангдаги хатосини эслади 0 15:17Почеттино АҚШ терма жамоаси ярим ҳимоячисини "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи 0 14:46Олти ой ўрнига олти кун! Нурмагомедовларни қамоқдан Хабиб қутқариб қолдими? 0 14:15Ўзбекистонда велоспорт билан шуғулланувчилар сони 2030 йилгача 30 мингга етказилади 0 13:44Муҳиддин Мамажонов Қозоғистонда жанг қилади + ПОСТЕР 0 13:13"Нефтчи" – "Ал Ҳилол" учрашувини бошқарадиган ҳакам маълум бўлди 0 12:42Расман: БАА ҳукумати Усман Нурмагомедов иши бўйича ўз қарорини эълон қилди 0 12:11Жаҳон бокси юлдузлари Тошкентда жанг қилади + ПОСТЕР 0 11:40Дана Уайт мағлубияти йўқ гиёҳванд UFC жангчиси ҳақида гапирди 0 11:09Қатардаги йиғинда Шомуродов, Исмоилов ва Неманов қатнашмаяпти 0

07 ноя 10:50
Янгиликлар

Шахмат

Тўрт шахматчимизнинг бари Жаҳон кубогининг учинчи босқичига чиқди

Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида шахмат бўйича умумий мукофот жамғармаси 2 миллион АҚШ долларини ташкил қилувчи Жаҳон кубоги бўлиб ўтмоқда.

Дунёнинг 206 нафар шахматчиси қатнашаётган нуфузли мусобақанинг 1/64 финал босқичида тай-брек баҳслари ўтказилди. Тўрт гроссмейстеримиздан икки нафари - Жавоҳир Синдаров ва Нодирбек Якуббоев икки ўйин натижасига кўра ғалаба қозониб, учинчи босқичга йўл олишганди. 

Қолган икки шахматчимиз - Нодирбек Абдусатторов ва Шамсиддин Воҳидов рақиблари билан ҳал қилувчи тай-брекда ўйнашди. Абдусатторов қозоғистонлик Денис Махневни 2,5:1,5, Воҳидов испаниялик гроссмейстер Максим Чигаевни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. 

Гроссмейстерларимизнинг учинчи босқичидаги рақиблари: 

Нодирбек Абдусатторов - Хосе Мартинес Алькантара (Мексика) 

Жавоҳир Синдаров - Николас Теодору (Греция) 

Нодирбек Якуббоев - Тай Ван Нгуен (Вьетнам) 

Шамсиддин Воҳидов - Аржун Эргаиси (Ҳиндистон) 


Номзодлар турнири йўлланмаси учун кечаётган Жаҳон кубогининг бугунги учинчи босқич илк учрашувлари бизнинг вақт билан соат 14:30да бошланади. Шамисиддин Воҳидовни жиддий синов кутиб турибди. У ҳиндистонлик Аржун Эргаисига қарши дона суради. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг