UZ

Сўнгги янгиликлар

14:43Дю Плесси жамоаси Анкалаев билан жанг таклифини рад этган 0 13:56МЮ сардори кечаги мағлубиятдан сўнг мураббийлар штабини кескин танқид қилди 0 13:44Ислам Махачев Ўзбекистонга келади 0 13:13Жаҳон чемпионати олдидан Ўзбекистон таркибида икки ўзгариш юз берди. Разамбек Қозоғистонга бормайди! 0 12:21Шоҳжаҳон Эргашев чақирувларга жавоб қайтарди 0 11:34Мовсар Евлоев: "Аввал чемпионлик камарини қўлга киритаман, кейин эса тажриба ўтказамиз" 0 10:24"Жуда яхши рақиблар". Карпин — Россия терма жамоасининг Ўзбекистон ва Венесуэлага қарши ўйинлари ҳақида 0 09:40Ҳозирда шахмат тарихидаги энг ёш гроссмейстер ким? 0 08:37Дастин Порье Рамазон Темировнинг жанги ҳақида гапирди 0 19:41Майк Мэлотт UFC 336 турнирида иштирок этади 0 19:03Манба: Каннаваро Мексика ёки АҚШ клубларини бошқариш имкониятини кўриб чиқмоқда 0 18:25Guangzhou Challenger: Ҳумоюн Султоновни чорак финал остонасида тўхтатишди 0 17:44"У кучли зарба берадиган жангчи". Кавана жанг олдидан Рамазон Темиров ҳақида гапирди 0 16:55Жанибек Алимханули WBO камари учун жанг қилади 0 16:06"Сабаҳ" — жорий мавсум ушбу натижага эришган EЧЛдаги биринчи жамоа! 0

30 сен 17:32
Янгиликлар

Тадбирлар

Тошкент шаҳар Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг байрам тадбиридан ФОТОРЕПОРТАЖ

1-октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлари куни” муносабати билан Тошкент шаҳар Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан байрам тадбири ўтказилди.

Устоз, Ўқитувчи, Муаллим, Мураббий. Бу сўзларда қанчадан-қанча маъно бор. Зеро, эсимизни танигандан илк онларидан бошлаб, ана шундай зотлар бизни қўлимиздан тутиб келмоқда. Абдулла Авлоний “Ҳар бир миллатнинг саодати, давлатнинг тинчи ва роҳати ёшларнинг яхши тарбиясига боғлиқдир” - деган. 

Демак, устозларнинг зиммасига жуда ҳам буюк, масъулиятли вазифа юклатилган. Бу ҳам бўлса, келажаги буюк давлат учун комил, ҳар томонлама етук ва баркамол, маънан пок, ватанпарвар инсонларни тарбиялаб чиқариш вазифасидир.

Ўқитувчи ва мураббийлик юксак сабр ва матонат талаб қиладиган касб. Шундай экан, уларга қанча хизмат қилсак ва эҳтиром кўрсатсак, шунча кам.

Тошкент шаҳар Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан ушбу қутлуғ санага бағишлаб байрам тадбири ташкил этилди. Маросимда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари Шарифжон Мўминжонов, шунингдек, Республика Олий спорти маҳорати мактаблари директорлари ҳамда вазирлик тизимидаги давлат спорт-таълим муассасалари раҳбарлари, тренер-ўқитувчилар иштирок этди.

Тадбирда “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан спорт соҳасида фаолият юритаётган бир гуруҳ устозлар, тренер-ўқитувчиларга Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишонлари, махсус Фахрий ёрлиқлари ҳамда Тошкент шаҳар Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг Фахрий ёрлиқлари топширилди.

Суратлар муаллифи - Алимурод Мамадаминов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг