UZ

Сўнгги янгиликлар

11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0

10 май 13:40
Янгиликлар

Спорт курашлари, Кураш

Тошкентда спорт курашлари бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати бошланди

Бугун пойтахтимизда спорт курашлари бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати старт олди.


"Ўзбекистон" спорт мажмуаси мезбонлик қиладиган қитъа чемпионати октябрь ойида Буэнос-Айрес шаҳрида ўтказиладиган III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларига йўлланмалар ҳам тақдим этади.

Ушбу мусобақада Осиёнинг Хитой, Ҳиндистон, Эрон, Ироқ, Иордания, Япония, Қозоғистон, Қирғизистон, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Мўғулистон, Покистон, Сингапур, Сурия, Таиланд, Тожикистон, Туркманистон, Тайвань, Яман ва Ўзбекистон каби 21 та давлатидан 400 нафарга яқин спортчи ва мураббийлар иштирок этадилар.

Маълумот учун, ҳар уччала йўналиш (эркин, юнон-рум ва аёллар кураши) бўйича бешта вазн тоифасида (ўсмирлар Олимпия ўйинлари дастурига киритилган вазнлар) чемпионликни қўлга киритган спортчилар лицензия соҳибига айланадилар. Демак, қитъа чемпионатида ўсмирлар Олимпия ўйинларига жами 15 та лицензия ўз эгасини топади.

Мусобақада умумий ҳисобда 30 та медаллар жамланмаси ўйналади. Қайд этиш лозимки, ушбу мусобақада ғолибликни қўлга киритган спортчилар олтин медаллардан ташқари, Осиё чемпионатлари тарихида илк маротаба ташкилотчилар томонидан тайёрланган махсус чемпионлик камарига ҳам эга бўладилар.

Айни пайтда юнон-рум кураши бўйича –45, -48, -51, -55, -60, -92, -110кг вазн тоифаларида финалчилар аниқланмоқда.

Ҳозирча ҳамюртларимиздан Л.Ўзбеков (-51кг) қозоғистонлик рақибини мағлубиятга учратиб, кейинги даврага йўл олди. К.Юнусхонов (-45кг) ва Муҳаммадали Сайдуллаев -(110кг)лар эса афсуски илк босқичдаёқ имкониятни бой бериб қўйишди.  

Соат 17:30да мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. 18:00дан бошлаб эса финал беллашувлари старт олади. Демак, Буэнос-Айресга дастлабки йўлланмалар эгалари номи аниқ бўлади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг