UZ

Сўнгги янгиликлар

10:33Бугун ҳам Жаҳон чемпионатида тўрт нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз (Жуфликлар) 0 10:02Пётр Ян: "Мовсарнинг Волкни мағлуб этиш учун иккита варианти бор" 0 09:31Асу Алмабаевнинг мураббийи UFC камари собиқ даъвогарига қарши жанг учун тайёргарлик режасини ошкор қилди 0 09:02Суперлига. Бугун Тошкент дербиси бор, "Пахтакор" пешқадамга айланиб оладими? 0 19:54Чемпион Сильва Шевченкога навбатга туришни таклиф қилди 0 19:23Арман Царукяннинг рақиби маълум, сана ва манзил ҳам + ПОСТЕР 0 18:52Ғалабалар сари бораётган ёшлар 0 18:21Гвардиола "Манчестер Сити"га қайтмоқда 0 17:50Кроуфордни қийнаган Исроил Мадримов беш йил ўтиб яна Тошкентда жанг қилади. Бу Исроил учун қанчалик аҳамиятли жанг? 0 17:19Сўнгги воқеалар фонида Жермелл Чарло Хайме Мунгияни жангга чорлади 0 16:48Стрикленд UFC’даги адолатсизликка ишора қилиб, боксга ўтиш ҳақида ўйлаётганини айтди 0 16:17"Радник" бош мураббийи: "Шукуровнинг трансфери клубимиз даражаси ўсганини кўрсатади" 0 15:46Хайме Мунгияга Ўзбекистонда жанг ўтказиш таклиф қилинди 0 15:15Пётр Ян қандай ҳолатда ярим енгил вазнда UFC камари учун жанг қилишини айтди 0 14:44Осиё ўйинларида иккинчи бўлган таэквондо терма жамоамиз Париж Гран-присида қатнашади 0

27 авг 17:58
Янгиликлар

Теннис

Тошкентга яна катта теннис қайтди! Пойтахтимизда иккита "Фьючерс" турнири ўтказилмоқда

Узоқ танаффусдан сўнг Тошкент шаҳрида яна катта теннис мусобақаси ўтказила бошланди.

Бу сафар пойтахтимизда фарқли равишда "Дэвис кубоги" эмас, ITF туркумидаги "Фьючерс" мусобақаси ўтказилмоқда. "GRAND PALACE CUP M15" халқаро турнирига "Юнусобод" спорт мажмуаси кортлари мезбонлик қилмоқда.

Мукофот жамғармаси 15 000 АҚШ долларини ташкил этувчи турнирнинг биринчи рақамли теннисчиси сифатида россиялик Евгения Тюрнев таснифланган (ATP-387). Кеча турнирнинг саралаш беллашувлари ўз ниҳоясига етди. Бироз аввал эса асосий тўр баҳсларига старт берилди.

Мусобақада бир қатор ҳамюртларимиз ҳам иштирок этишмоқда. Жумлалан, терма жамоамизнинг ёш аъзолари Максим Шин ва Амир Милушев, шунингдек, Дамир Абдусамадов, Раҳимбек Иброҳимов, Файзулло Мирзағаниев.

Айни дамда асосий тўрнинг илк босқич беллашувлари давом этмоқда. Ўйинларни мазкур ҳавола орқали жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин.

Аҳамиятлиси, мазкур турнир ўз якунига етганидан кейин, 2 сентябрь кунидан бошлаб навбатдаги "Фьючерс" турнири старт олади. 13-14 сентябрь кунлари эса Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Эстония терма жамоалари ўртасидаги "Дэвис кубоги" баҳслари бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг