UZ

Сўнгги янгиликлар

16:42Мюнхен 2028 йилги Чемпионлар Лигаси финалини қабул қилмоқчи 0 16:20"У ярим оғир вазнда жанг қилиши керак". Хавьер Мендес — Махачевнинг эҳтимолий рақиби ҳақида 0 15:46Турки Ал аш-Шейх Иноуэ - Родригес жангини ташкил қилиш билан шуғулланмоқда 0 15:09Жон Жонс Ислам Махачевни барча даврларнинг энг буюк жангчиси деб тан олишдан бош тортди 0 14:38"Барселона" "Фенербахче" дарвозабонини ижарага олмоқчи 0 14:13Порье Хабиб ва Махачев жанг қилган тақдирда уларнинг қай бири ғолиб бўлишини тахмин қилди 0 13:46Ўзбекистон делегациясининг Аичи-Нагоя-2026 ёзги Осиё ўйинларига тайёргарлиги муҳокама қилинди 0 13:21Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги рақибларини билиб олди 0 12:54ЕЧЛ. Раҳмоналиев жамоаси "Хапоэль Бир Шева"га мағлуб бўлди, олдинда жавоб учрашуви бор 0 12:23UFC 332 турнири учун бир қатор юлдузли жанглар эълон қилинди 0 11:55Юнон-рум курашчиларимиз Жаҳон чемпионатида Топ-3`дан жой олишди 0 11:29Жавоҳир Синдаров тўртта босқичли Grand Chess Tour турниридаги иштирокидан қанча мукофот пули ишлаб олди? 0 10:58Сегреев гол урган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди, Ўрунов айнан унинг ўрнига майдонга тушди 0 10:32Генри Сехудо боксдаги дебютини машҳур блогерга қарши ўтказади + ПОСТЕР 0 10:05Ёш шорт-трекчимиз Осиё очиқ кубогида кумуш медалга сазовор бўлди 0

31 июл 10:08
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC 277. Камар учун кечган Co-main event жанги учинчи раундда тўхтатилди + ФОТО

Теглар :  UFC 277
Хабар берганимиздек, АҚШнинг Даллас шаҳридаги "Американ Эйрлайнс-центр" стадионида UFC 277 турнири бўлиб ўтди.

Оқшомнинг сo-main event жанги энг енгил вазнда вақтинчалик чемпионлик камари учун кечди ва унда мексикалик 28 ёшли Брэндон Морено Янги Зеландия вакили, 29 ёшли Кай Кара-Франсга қарши октагонга кўтарилди.

Жанг учинчи рундда Моренонинг техник нокаутли ғалабаси билан якунланди. Бу уларнинг ўзаро ўтказган иккинчи жанги эди. 2019 йилнинг декабрь ойида ўтказилган UFC 245 турнири доираидаги илк тўқнашувда Морено очколар ҳисобига кўра зафар қучганди. 

Ушбу вазнда бразилиялик 34 ёшли Дейвесон Фигередо чемпионлик камарини ўз қўлида сақлаб турибди. Айнан у шу йилнинг январь ойида Брендон Моренони мағлубиятга учратиб, ўз камарини қайтариб олган эди. Энди улар яна бир бор - тўртинчи маротаба октагонда юзма-юз келишади. Ҳозирча жангчиларда 1 тадан ғалаба ва дуранг бор. 

Маълумот учун, бугун мексикалик жангчи фаолитидаги 20-ғалабасини қўлга киритди. Мағлубиятлари сони 7 талигича қолди. Кай Кара эса бугун тўққизинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Ғалабалари сони 20 тани ташкил қилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг