UZ

Сўнгги янгиликлар

13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0 20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0

31 июл 08:26
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC 277. Нокаутчини биринчи раундда техник нокаутга учратишди + ФОТО

Хабар берганимиздек, айни шу дақиқаларда АҚШнинг Даллас шаҳридаги "Американ Эйрлайнс-центр" стадионида UFC 277 турнири бўлиб ўтмоқда.

Ҳозиргина асосий карднинг учинчи жанги ҳам биринчи раунднинг ўзида якунига етди. Супероғир вазн тоифасида кечган жангда россиялик 30 ёшли Сергей Павлович америкалик 37 ёшли тажрибали Деррик Льюисга қарши октагонга кўтарилди.

Жанг олдидан Деррикнинг ғалабага бўлган имкониятлари юқорироқ баҳоланаётган эди. Айнан у нокаутлар сони бўйича UFC рекордчиси эди. 27 та жангдан 21 тасида рақибларини муддатидан аввал мағлубиятга учратганди. Бугун эса у биринчи раундда техник нокаутга учратилди. 

Рефери Павловичнинг кетма-кет кучли зарбаларидан сўнг жангни тўхтатди. Бу эса Деррикнинг эътирозига сабаб бўлди. У ҳали жангни жавом эттира олишини билдирди. Лекин рефери фикрини ўзгартирмади. Сергей кетма-кет тўртинчи техник нокаутли ғалабасини қўлга киритди ва янгиланган рейтингда ТОП-10`да дебют қилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг