UZ

Сўнгги янгиликлар

17:27Холмурод Нурматов ҳам Mangu MMA Лигаси билан шартнома имзолади (ВИДЕО) 0 17:02Топуриянинг жамоаси Илия UFC`даги навбатдаги жангини қачон ўтказишини маълум қилди 0 16:31"Милан" Бельгия терма жамоаси аъзосини 50 млн еврога сотиб олишга яқин 0 15:59Ислам Махачев: "Доғистонликлар ҳеч қачон бир-бири билан жанг қилмайди" 0 15:26Царукян Маурисио Руффига қарши жанг олдидан ўз лақабини ўзгартирди + ФОТО 0 14:59ИНТЕРВЬЮ. Масхарабозлардан чарчаган, 6 та UFC турнирида ишлаган таниқли ММА мураббийи Жасур Алижонов билан жонли интервью 0 14:28ESPN АПЛнинг энг яхши футболчилари рўйхатини тузиб чиқди 0 13:58Конор Махачевдан енгилган ватандоши Гэррига юзланди 0 13:27Махачев Холлоуэйга жавоб қайтарди: "Буни сен тушунишинг қийин" 0 12:54Тошкентда стол тенниси бўйича Осиё чемпионати ўтказилади 0 12:26ОЧЛ 2 турнирига қуръа ташланди: "Насаф" БАА, Кувайт ва Баҳрайн жамоалари билан ўйнайди 0 11:50Шаҳрам Ғиёсов ниҳоят, Шоҳжаҳон Эргашевнинг чақирувларига муносабат билдирди 0 11:19Холлоуэй Махачевнинг икки вазн чемпионлигини шубҳа остига олди 0 10:44Лас-Вегасдаги UFC турнирининг асосий жанги тасдиқланди + ПОСТЕР 0 10:16Янги мавсум "Барселона"да ким сардор бўлиши маълум 0

09 июл 11:35
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC 290 турнирининг бонус соҳиблари маълум

Бугун Лас-Вегас (АҚШ) шаҳрида UFC 290 турнири бўлиб ўтди.

Оқшомнинг марказий жангида ярименгил (65 кг.гача) вазн тоифаси чемпиони, pound-for-pound рейтинги пешқадам, австралиялик Алекс Волкановски мексикалик даъвогар Яир Родригесга қарши октагонга кўтарилди. Жангнинг учинчи раунди ўтиб бораётган бир паллада Волкановски рақибини техник нокаутга учратди. 

Бироз аввал турнир ташкилотчилари томонидан бонус соҳиблари эълон қилинди. Кафолатланган гонорардан ташқари қўшимча 50 000 долларлик мукофот пулларини тўрт нафар жангчи қўлга киритди. 

Бразилиялик Александр Пантожа ҳамда мексикалик Брэндон Морено ўртасидаги сo-main event жанги турнирнинг энг яхши жанги деб топилди. Энг енгил вазн тоифаси чемпионлик камари учун кечган беш раундлик жангда Пантожа очколар ҳисобига кўра ғалаба қозониб, дивизионнинг янги чемпионига айланди. 

Шунингдек, чиройли жанг учун бразилиялик аёл яккакураш устаси Денис Гомес ҳамда ғалабаси туфайли Адесаньянинг навбатдаги рақибига айланган Жанубий Африка Республикаси вакили Дрикус Дю Плесси ҳам бонусни қўлга киритишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг