UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05"Челси" ҳимоячиси клубнинг трансфер сиёсатини танқид қилди 0 18:41WBA рейтинги ҳам янгиланди: Икки боксчимиз ўз вазн пешқадамлари. Дўсматов кўтарилди 0 18:2011 яшар шахматчи қизимиз ФИДЕ Спорт устаси мақомини қўлга киритиб, тарихни янгилади 0 17:59WBO рейтинги янгиланди. Ўзбек боксчилари орасида энг юқори ўрин Мадримовда! 0 17:37Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Нефтчи", "Пахтакор" ва "Насаф" рақибларини билиб олди 0 17:16ИНТЕРВЬЮ. "Шогирдимни ўлими энг оғир кун бўлган" — Jasco Coach 0 16:51Янина Кускова "Tour of Thailand" турнири шоҳсупасидан жой олди 0 16:24Тедди Атлас — Мейвезер ва Пакьяо реванши ҳақида: "Бу жанг 15 йилга кечикди" 0 16:03"Арсенал" "Реал" футболчиси учун курашда етакчилик қилмоқда 0 15:41Шон О`Мэлли нима учун Оқ уйдаги UFC турнирида иштирок этишдан мамнун эмаслигини тушунтирди 0 15:19Қиличбозларимиз Рио де Жанейродаги ёшлар Жаҳон чемпионатида қатнашади, таркибда легионер спортчи ҳам бор 0 14:58"Артур 100 ёшга тўлишини кутишмоқда" — Бетербиев мураббийи Бивол жамоасини танқид қилди 0 14:49Баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш федерациясида нима янгиликлар? 0 14:28Эрондагилар ФИФА баёнотига муносабат билдирди 0 14:05Актенге, Лайлохон, Нигина ва бошқалар Осиё чемпионатига боради (Тўлиқ таркиб) 0

05 июн 08:57
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC Макгрегор - Чендлер жангига захира излаяпти

Икки кун аввал Дублин шаҳрида Конор Макгрегор - Майкл Чендлер жангига бағишланган матбуот анжумани ўтказилиши керак эди.

Аммо ташкилотчилар томонидан ушбу тадбир бекор қилинди. UFC босслари матбуот анжуманининг бекор қилинишига нима сабаб бўлганини айтишмаяпти. Бу эса одамларда турли гумон ҳамда тахминларни келтириб чиқармоқда. 

Таниқли спорт шарҳловчиси Ариэль Хельванининг айтишича, UFC айни пайтда Макгрегор - Чендлер тўқнашувига захира жанги излашни бошлаган. Ушбу жанг 29 июнь куни Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтадиган UFC 303 турнирининг марказий жанги ҳисобланади. 

"Ҳозирча аниқ маълумотлар йўқ. Жанг ўз кучида қолишига умид бор. Лекин мендаги хабарларга қараганда, ташкилотчилар захира жанги излашни бошлашган. Тез орада бу ҳақда янгилик эшитиб қоламиз", - деди журналист.

Макгрегор - Чендлер жангининг бекор бўлишига яна бир сигналлардан бири шундаки, ESPN+ пуллик трансляциясида сотувлар тўхтаган. UFC Youtube каналида Конорнинг Эдди Альварес ва Нейт Диасга қарши ўтказган жанглари ўчириб юборилган.

UFC шарҳловчиси, икки вазнда собиқ ташкилот чемпиони Даниэль Кормье ҳам жангнинг бекор бўлиш эҳтимоли юқори эканини айтган. Матбуот анжуманининг бекор бўлиши ва бунга изоҳ берилмаётгани шубҳалар асосга эканига ишора қилмоқда. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг