03 дек 07:41
Янгиликлар
Бокс/ММА
UFC президенти Хамзат Чимаевнинг навбатдаги жанги борасидаги вазиятга ойдинлик киритди
UFC'нинг енгил вазн тоифасидаги машҳур спортчилари Нил Мэгни, Белал Мухаммад, Гилберт Бернс ва Колби Ковингтон Хамзат Чимаевга қарши жанг қилишга тайёр эканликларини омма олдида эълон қилишган бўлсада, промоушен енгилмас чечен жангчиси иштирокидаги навбатдаги жангни ташкил этишда жиддий қийинчиликларга дуч келмоқда.
Бу ҳақда UFC президенти Дана Уайт The Jim Rome Podcast'нинг навбатдаги қисмида маълум қилди.
«Ҳамзат Чимаев мен учратган энг хавфли йигитлардан бири ва у ҳар қандай вақтда, ҳар қандай одам билан жанг қилишга том маънода тайёр», - деди ташкилот раҳбари. «Муаммо шундаки, ҳеч ким бу йигит билан жанг қилишни хоҳламайди. Ижтимоий тармоқларда улар бир нарсани айтишади, лекин гап келганда, ҳеч ким Ҳамзат Чимаевга қарши жанг қилишга интилмайди».
«Мен уларни айбламайман, лекин агар сиз профессионал жангчи бўлсангиз, бу сизнинг вазифангиз - шундай шов-шувли йигит билан жанг қилиш ва бу жангни ажойиб имконият сифатида қўлга киритиш. Аммо улар ундан қўрқишади. Юз фоиз», - деди Дана Уайт.
Ҳавола :
Манба : fighttime
Фикрлар
Lekin chimayevga jang berish kerak DANA tashkil qilishi kerak boyets uziga uzi raqib izlab yursa promushn nma kerak