UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Конор Макгрегор Хабиб Нурмагомедовни танқид қилди 0 18:36Машрабжон Рўзибоевнинг кейинги рақиби UFC собиқ жангчиси бўлади 0 17:502029 йилги Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати Мексикада ўтиши мумкин — FMF 0 17:19Макгрегор Ислам Махачевни Хабиб Нурмагомедовдан юқори баҳолади 0 16:452030 йилги қишки Олимпия ўйинлари дастуридаги ўзгариш эълон қилинди 0 16:18Рамазон Темиров Эрцегга қарши жанг олдидан Таиланддаги йиғинни якунлади (ФОТО) 0 15:52Моуринью "Реал"га керак бўлмаган ярим ҳимоячини аниқлади 0 15:10"Анча ёпиқ тарзда ишладик". Макгрегор Холлоуэйга қарши жанг учун тайёргарлик ҳақида гапирди 0 14:28Анвар Анваров Финляндиядаги халқаро мусобақада зафар қучди 0 13:41"Ҳурматсизлик қилишни камайтир, омадсиз". Макгрегор Гэтжининг чақирувига жавоб берди 0 13:17Неймарга 10 кун вақт берилди 0 12:43Олимпиада чемпиони Данияр Елеусинов Астанада маст ҳолатда қўлга олинди 0 12:09"У менга нима таклиф бера олади?" Макгрегор — Шавкат Раҳмонов билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 11:00Россиянинг халқаро спортга қайтиши: Ўзбекистон учун бу нимани англатади? (мутолаа учун) 0 10:33Англия термасининг тўрт ўйинчиси Норвегия билан учрашув олдидан жамоавий машғулотни ўтказиб юборди 0

05 май 10:44
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC раҳбари Канело - Кроуфорд жанги промоутери бўлади

UFC раҳбари Дана Уайт бокс промоутери сифатидаги фаолиятини айнан мана шу катта жангдан бошлайди.

Кеча иккинчи ўрта вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Сауль "Канело" Альварес ҳамда мағлубият ва муроса нималигини билмай келаётган Теренс Кроуфорд ўртасидаги жанг расман эълон қилинганди. Ушбу йил жанги 12 сентябрь куни АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтади.

Саудия Арабистони кўнгилочар бош бошқармаси раҳбари, промоутер сифатида қисқа муддатда катта жангларни ташкил этишга улгурган Турки Ал аш-Шейх мексикалик афсона билан 4 та жанг учун шартнома имзолаган. Улардан дастлабкиси кеча Ар-Риёд шаҳрида кубалик Уильям Скуллга қарши бўлиб ўтди ва унда "Канело" очколар ҳисобида ғалаба қозонганди.  

"12 сентябрь куни биз Лас-Вегасдаги "Allegiant" стадионида каттта бокс турнири ўтказамиз. Афсонавий "Канело" The Ring камарини машҳур Кроуфорддан ҳимоя қилади. Менинг акам Дана Уайт ушбу жангнинг промоутери бўлади", – деди Турки. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг