14 июл 11:08
Янгиликлар
Бокс/ММА
UFC раҳбари ташкилот гўзалининг кетишига қарши эмас
UFC президенти Дана Уайт Пейж Ванзант борасида ўз фикрларини билдирди.
“Менга Пейж ёқади, уни ҳурмат қиламан. Лекин у баъзида жуда кўп гапириб юбормоқда. Спортчи бир йилда бир марта жанг қилиб, унда ҳам биринчи раундда мағлуб бўлса, гонорар ҳақида гапиришга ҳаққи йўқдек. У ўзини эркин агент сифатида кўриши мумкин”,-деди Дана.
Эслатиб ўтамиз, Ванзант гонорарлар камлигидан шикоят қилганди. У UFC 251 кечасида Аманда Рибасга қарши октагонга кўтарилиб, биринчи раундда мағлуб бўлди.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар