UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Осиё ўйинларининг ўн биринчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0 19:09Президент шахматчиларимизни тақдирлаб, Янги Тошкентда 500 ўринли шахмат саройи қуришни таклиф қилди 0 18:44Буюк Британия парламенти аъзоси "Манчестер Сити"ни АПЛдан четлатишга чақирди 0 18:15Осиё ўйинларининг ўнинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 17:48Осиё ўйинларининг ўнинчи кунини 3 та медаль билан якунладик: уларнинг 2 таси олтин! 0 17:18Таэквондочиларимизнинг Осиё ўйинлари учун таркиби эълон қилинди 0 16:43"Манчестер Сити" АПЛ томонидан қўйилган айбловларга жавоб қайтариш ниятида 0 16:09Осиё ўйинлари: эртага тўрт нафар боксчимиз ярим финалда жанг қилади 0 15:16Осиё ўйинларига бормаган боксчиларимиз Хитойдаги турнирда қатнашишди 0 14:35Осиё ўйинларининг дзюдо беллашувларига қуръа ташланди. Ҳамюртларимизнинг илк рақиблари маълум 0 12:13Диёра Келдиёрова узоқ танаффусдан кейин татамига қайтмоқда! 0 10:00Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилаб, Осиё ўйинлари чемпионига айланди 0 09:11Ямаль Мессини Марадона ва Пеледан яхшироқ деб ўйлайди 0 22:34Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси ғолиблари Президент томонидан тақдирланди 0 20:42Ўзбекистон Осиё ўйинларида энг кўп боксчи билан ярим финалга йўл олди 0

17 май 07:11
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC Vegas 117. Қозоғистонлик жангчини нокаут қилишди. Прелим кард натижалари битта хабарда

Айни дақиқаларда АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида UFC Vegas 117 турнири бўлиб ўтмоқда.

Оқшомнинг прелим кард жанглари якунланиб, асосий кард баҳслари бошланди. Қозоғистонлик ярим ўрта вазн тоифаси вакили Николай Веретенников америкалик Каос Уильямсга қарши октагонга чиқиб, биринчи раунднинг тўртинчи дақиқасида нокаут эвазига мағлубиятини қабул қилиб олди. 

Бу билан 32 ёшли Уильямс (16-5) ўзининг икки мағлубиятли сериясини чиройли ғалаба билан ёпиб кетди. 36 яшар Веретенников (14-8) эса бугун UFC`даги тўртинчи мағлубиятини қабул қилиб олди, ҳисобидаги ғалабалари сони иккиталигича қолди. 


Ҳозиргача якунланган жанг натижалари:

Ярим оғир вазн: Иван Эрслан Туко Токкосни ҳакамларнинг якдил қарори билан таслим этди (29–28, 29–28, 29–28).

Енгил вазн: Томми Гэнтт Артур Миневни иккинчи раундда техник нокаутга учратди. 

Аёллар ўта енгил вазн: Кетлен Виейра рақибаси Жаклин Кавалькантини очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратди (29–28, 29–28, 29–28).

Ўрта вазн: Коди Брандейж Андре Петроскини иккинчи раундда техник нокаутга учратди.

Аёллар минимал вазн: Алис Арделян рақибаси Полиана Вианани оғритиш усули билан мағлуб этди.

Ўта енгил вазн: Луис Гуруле Даниэль Баресни ҳакамларнинг якдил қарори эвазига енгди (30–27, 30–27, 30–27).

Аёллар минимал вазн: Николь Кальяри рақибаси Шон Бэннонни учинчи раундда бўғиб қўйди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг