09 июл 13:20
Янгиликлар
Теннис

Уимблдон. Онс Жаберда иродали ғалаба
Сайёрмизнинг олтинчи ракеткаси Онс Жабер Уимблдон турнирининг нимчорак финал иштирокчисига айланди.
Тунислик теннисчи 1/16 финалда WTA рейтингининг роппа-роса 50-поғонасида бораётган канадалик Бьянка Андреескуни қийинчилик билан мағлубиятга учратди - 3/6, 6/3, 6/4. Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларидаги ҳисоб Онс фойдасига - 2:0.
Бир соату 54 дақиқа давом этган баҳсда Жабер 4, Андрееску 3 та эйс зарбасини амалша оширган. Ҳал қилувчи учинчи сетда Жабер 1/3 ҳисобида мағлубиятга учраётган эди. Энди у 1/8 финалда чехиялик Петра Квитовага қарши кортга чиқади.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар