29 июн 18:01
Янгиликлар
Бокс/ММА
Уиттакер сентябрь ойида Адесаньяга қарши жанг ўтказишга тайёр!
UFC`нинг ўрта вазн тоифасидаги собиқ чемпиони австралиялик Роберт Уиттакер кетма-кет икки жангга тайёрланаётганини маълум қилди.
Унга кўра, у аввалига июль ойида жанубий африкалик Дрикусс Дю билан тўқнаш келса, сентябрда UFC 293 турнири доирасида янги зеландиялик Исраэль Адесанья билан жанг олиб боради.
"Дю Плессининг ортидан кузатмаяпман, у жуда хавфли, талаб эса юқори бўлади. Айни дамда бор эътиборимни яқинлашиб келаётган жангимга қаратганман. Агарда соғлиғим жойида бўлса, сентябрдаги жангни ҳам ўтказаман.
Исталган кунида, исталган вақтида. Июлда ғалаба қозонсам, 2 кундан кейин ҳам жанг қилавераман. Бироқ аввалига биринчи жанг ўтиши керак", - деди Уиттакер.
Эслатиб ўтамиз, Уиттакер ва Адесанья ўртасидаги иккинчи жанг 2022 йил февралида бўлган ва унда янги зеландиялик жангчи ҳакамлар қарори эвазига ғалаба қозонганди.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар