UZ

Сўнгги янгиликлар

21:03"Номзодлар турнири". Жавоҳир Синдаров Есипенкога қарши иккинчи ўйинини ўтказди 0 20:40Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда спорт соҳасини янги босқичга олиб чиқиш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказди 0 20:00Қозоғистонда жанг санъати бўйича Осиё чемпионати ўтказилди 0 19:25Ўзбекистонда ноолимпия спорт турлари конфедерацияси ташкил этилади 0 19:02"Бу менинг оиламни боқмайди, мен катта чеклар учун UFCдаман" - Хамзат Чимаев 0 18:39"Катта хато". Жастин Гэтжи ва Топурия ўртасидаги жанг танқид қилинди 0 18:17АПЛ топ-клуби Зидан билан шартнома имзоламоқчи бўлган 0 17:50Тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи Осиё чемпионати финалига йўл олди 0 17:29Чимаев: "Узоқ танаффуслар? Менга фарқи йўқ — миллионлаб даромад топяпман" 0 17:07Илия Топурия икки камарни қўлга киритгандан кейин рақибларни қандай танлашини айтди 0 16:43Чимаев — замонавий жангчилар ҳақида: "Биз Майк Тайсон ва Муҳаммад Алидан жуда узоқдамиз" 0 16:20Хосе Мария Мендес бошқарувидаги Ўзбекистон футзал МТЖ илк йиғинини бошлади 0 15:50Ислам Махачев Топурия билан боғлиқ вазият бўйича барчасини ошкор қилди 0 15:22Россия Паралимпия Қўмитаси Осиёга ўтиши мумкин 0 14:57Муроджон Аҳмадалиевнинг навбатдаги рақиби, жанг санаси ва манзили маълум бўлди 0

17 авг 11:07
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Улар ЖЧга борадилар №1: Ҳасанбой Дўсматов

25 август куни Германияда бокс бўйича жаҳон чемпионати старт олади

Бугундан бошлаб эътиборингизга Гамбургда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этадиган боксчиларимиз ҳақида кичик мақолалар тақдим этамиз. Ушбу мақолалар орқали спортчиларимизнинг бўлажак дунё биринчилигидаги имкониятлари, жанг услуби ва бунгача қўлга киритган натижаларини таъкидлаб ўтишга ҳаракат қиламиз.

Демак, илк мақоламиз суперенгил вазн тоифали (-49кг) боксчимиз Ҳасанбой Дўсматов ҳақида бўлади.



Ҳасанбой Дўсматов. Бу номни бугунги кунда Ўзбекистонда жуда кўпчилик танийди. Катта ёшдаги бувижонларимиздан тортиб, кичик ёшдаги сингилларимизгача Рио Олимпиадаси юлдузини биладилар. 2016 йилда Бразилияда бўлиб ўтган Олимпиада Ҳасанбойга мисли кўрилмаган шуҳрат олиб келган. Айнан Дўсматов ўша Олимпиадада Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига илк олтин медални қўшиб қўйганди. Якунда боксчимиз Олимпиада якунларига кўра энг яхши боксчига бериладиган Вэл Баркер совринини ҳам ўзиники қилиб олган ҳали ёдингиздан чиқмаган бўлса керак?

Зиёвуддин Тайганбаевнинг шогирди ҳисобланадиган Ҳасанбой бугун ҳаваскор боксда дунё миқёсидаги юлдуз ҳисобланади. Ўзининг чаққон, тезкор ҳаракатлари ва самарадор зарбалари эвазига Дўсматов рақибларини ер тишлатиб келмоқда. Уни олтин медаль қўлга киритиши мумкин бўлган боксчиларимиз қаторига киритишимиз мумкин.



Дўсматов Гамбургдаги жаҳон чемпионатига йўлланмани Тошкентда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида қўлга киритган. Вакилимиз ўшанда мусобақа олтин медалини қўлга киритиш билан биргаликда турнирнинг энг яхши боксчиси учун аталган совринга ҳам лойиқ топилганди.



Мазкур жаҳон чемпионати боксчи учун биринчиси эмас. Ҳасанбой 2013 йилда Алматадаги ҳамда 2015 йилда Дохада бўлиб ўтган дунё биринчилигида ҳам иштирок этганди. Қозоғистондаги турнирда у бўлажак жаҳон чемпиони, мезбон боксчи Биржан Жакиповга ютқазиб қўйган. 2015 йилда эса ўз вазн тоифасида иккинчи рақам остида сараланган Ҳасанбой дастлабки жангидаёқ, кутилмаганда озарбайжонлик Руфат Ҳусейновга уч раундлик жанг якунларига кўра 1:2 ҳисобида имкониятни бой берганди. Айнан ушбу мағлубиятлар боксчимизга навбатдаги жаҳон чемпионатида стимул бериши мумкин. Олимпиада чемпионлигини қўлга киритган, кетма-кет икки карра Осиё чемпиони деб топилган боксчимиз жаҳон чемпионлигини қўлга киритиш вақти келган деб ўйлаймиз!


Азиз Тўхтамуродов

Рейтинг: +4   

Фикрлар

+3   
17 авг 11:40:03
Aziz
навбатдаги мақолалар айнан сиз кутгандек бўлишига ҳаракат қиламиз
+3   
17 авг 11:39:31
Aziz
Bek фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Мақола тўлиқ ёритилмаган ва келтириб ўтилган маълумотларни кўпчилик бокс ихлосмандлари ёддан билиши турган гап. Шунингдек, мазкур жахон чемпионати Хасанбой учун иккинчиси эмас балки учинчи жахон чемпионати ҳисобланади. Чунки у 2013 йил Астанада бўлиб ўтган чемпионатда хам иштирок этиб ҳудди 2015 йилдаги сингари кейинчалик жахон чемпионига айланган Биржан Жакиповга хакамларнинг шубҳали қарори эвазига мағлуб бўлган. Навбатдаги мақолада мукаммалроқ ва мазмундор ҳамда кўпчилик учун нотаниш бўлган маълумотларни кутиб қоламиз.
Эътибор учун раҳмат, хатолар учун узр сўраймиз.
+2   
17 авг 11:15:36
Bek
Мақола тўлиқ ёритилмаган ва келтириб ўтилган маълумотларни кўпчилик бокс ихлосмандлари ёддан билиши турган гап. Шунингдек, мазкур жахон чемпионати Хасанбой учун иккинчиси эмас балки учинчи жахон чемпионати ҳисобланади. Чунки у 2013 йил Астанада бўлиб ўтган чемпионатда хам иштирок этиб ҳудди 2015 йилдаги сингари кейинчалик жахон чемпионига айланган Биржан Жакиповга хакамларнинг шубҳали қарори эвазига мағлуб бўлган. Навбатдаги мақолада мукаммалроқ ва мазмундор ҳамда кўпчилик учун нотаниш бўлган маълумотларни кутиб қоламиз.
   
17 авг 12:27:09
Aslanbek
Ишқилиб бу йилги жахон чемпионатидаги хакамлар инсофли ва адолатли бўлишсин.
-1   
17 авг 21:20:47
A7
oldinlari jang qachon bo'lishi haqida yozilardi holos , endi ozgina bo'sayam maqola yozilibdi lekin shu maqolani ichida bo'kschilarimizga kimlar raqib va ularni imkoniyati qanday shular to'g'risida ham yozish kerak edi . Misol uchun biror boks bo'yicha yaxshi mutaxasisdan sportchilarimiz va ularning raqiblari salohiyati to'g'risida fikrlarini so'rasa maqola yanada mukammalroq bo'lar edi . Ming qilsayam mutahasislar fikri odamlar uchun qiziqroq bo'lsa kerak deb o'ylayman
-1   
17 авг 15:43:02
Ангрен
Aziz фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Эътибор учун раҳмат, хатолар учун узр сўраймиз.
Боксчиларимизнинг рейтингдаги хозирги урни хамда уз вазн тоифаларидаги бизнинг боксчиларга ракиблик килиши мумкин булган кучли боксчилар хакида хам кискача маълумот бериб утсайлар нур устига аъло нур булар эди. Янги янги маколалар кутииб коламиз.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг