UZ

Сўнгги янгиликлар

12:11Дзюдо бўйича ўсмирлар терма жамоамиз Сочи ва Горига жўнаб кетди 0 11:39"Ролан Гаррос". Аёллар ўртасидаги бош соврин ҳамда €2,550,000 кимга насиб этди? 0 11:14Қатар терма жамоаси бугун Тошкентга келади 0 10:45Алекс Перейра қачон навбатдаги жангини ўтказмоқчи эканлигини айтди 0 10:02UFC 316. Двалишвили муддатидан олдин ғалаба қозонди ва камарини муваффақиятли ҳимоя қилди 0 09:23UFC 316 турнирининг co-main event жанги муддатидан олдин якунланди 0 08:57Дембеле жароҳат олди 0 19:30Фрэнсис Нганну UFC’га қайтиши мумкин 0 19:05Делла Маддалена Махачев билан жанг санаси ҳақида гапирди 0 18:42Шон О’Мэлли гонораридан нолиётган ММА жангчиларни танқид қилди 0 18:18Тер Штеген "Барселона"дан кетиши мумкин. Нега? 0 17:47Мераб Двалишвили ва Шон О’Мэллининг эртанги жанг учун гонорарлари маълум қилинди 0 17:20Новак Жокович – "Ролан Гаррос" ярим финалидан сўнг: "Балки бу ердаги охирги ўйиним бўлгандир" 0 16:57Дональд Трамп UFC 316 турнирига бормоқчи 0 16:20Жаҳон чемпионати қуръаси қачон бўлади? 0

06 авг 13:18
Янгиликлар

Футбол

Умид Аҳмаджонов Эктор Купер билан учрашди

Миллий терма жамоамизга аргентиналик мутахассис Эктор Рауль Купер бош мураббий этиб тайинлангани хақида футбол ихлосмандларининг хабарлари бор.

Бугун тонгги соат 6:10да Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон МТЖни бошқариб борадиган аргентиналик мутахассис Эктор Куперни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтгани хақида хабар бериб ўтган эдик.

Бугун Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице Президенти Умид Аҳмаджонов миллий терма жамоамизнинг янги мураббийини қабул қилди. Учрашув давомида Умид Аҳмаджонов мураббий билан суҳбатлашар экан, футболимизда олиб борилаётган ислоҳотлар билан ўртоқлашиб, ўзбек халқининг азалий орзуси бўлган жаҳон чемпионатига чиқиш энг долзарб вазифа эканлигини айтиб ўтди.

"Бизнинг халқимиз жуда ҳам футболсевар. Сиз миллий терма жамоамизни бошқариб боришингиз эълон қилинганидан кейин, юртимиздаги футбол мухлислари бу хабарни катта қувонч билан кутиб олишди. Асосий мақсадимиз олдимизда турган катта мусобақаларда ижобий натижаларга эришиш, Токио-2020 ҳамда Жаҳон чемпионати-2022 йўлланмасини қўлга киритиш.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси бунинг учун Сизга барча шароитларни яратиб беради. Мураббийлар ишига ҳеч ким аралашишига йўл қўйилмайди. Барчамиз бир тану бир жон бўлиб олдимизга қўйилган мақсадларга эришамиз деган умиддаман", - деди Умид Аҳмаджонов.

Ўз ўрнида Эктор Купер ҳам бу йўлда бор куч-ғайратини аямаслигини билдириб ўтар экан, аэропортдаги кутиб олиш маросимидан ҳайратда эканини яшириб ўтирмади.

Учрашув сўнгида Умид Аҳмаджонов Эктор Куперга унинг исм-шарифи туширилган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг рамзий либоси ҳамда эсдалик совғаларини топширди.

Эслатиб ўтамиз, бугун соат 15:00да Миллий олимпия қўмитасининг анжуманлар залида Эктор Купер билан матбуот анжумани ташкил этилади. Матбуот анжуманида барча турдаги оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашишлари мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг