UZ

Сўнгги янгиликлар

20:57Айтжан Халмаханов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди 0 18:36Ямаль нима учун "Олтин тўп"ни ололмади? “France Football” бош муҳаррири изоҳ берди 0 17:49Кудерметова Гуанчжоудаги турнирда индонезиялик теннисчига қарши кортга чиқди 0 17:012027 йилнинг илк UFC турнири эълон қилинди + ПОСТЕР 0 16:07Бугун Синдаров Clutch Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 15:16Остон Ўрунов яна жароҳат олди 0 14:31Волкановски Топурия билан реванш ўтказишга тайёр 0 13:10Каспаров Жавоҳир Синдаровнинг Гукешга қарши жаҳон тожи учун баҳси ҳақида гапирди 0 12:08Жасур Алижонов Рамазон Темиров қаерда хато қилганини айтди 0 11:30Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 10:45Айтжан Халмаханов Жаҳон чемпионлиги учун финалда курашади 0 09:48Тошкентда стол тенниси бўйича Осиё чемпионати якунланди 0 09:03Хайме Мунгия барибир Никита Зон билан жанг қиладиган бўлди 0 19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0

26 апр 12:51
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Усмaн барчани ҳайратда қолдирди: Масвидалга қарши курашиш учун ҳаракат қилмади, шунчаки унга даҳшатли зарба берди. Намаюнаснинг нокаути…

Теглар :  Масвидальufc 261
Хабарингиз бор, кеча АҚШнинг Флорида штати Жексонвилл шаҳрида аралаш яккакураш қоидалари бўйича навбатдаги UFC турнири бўлиб ўтди.

UFC 261 - шунчаки даҳшат !!!

Бир йилдан кўпроқ вақт давомида UFC Лас-Вегасда ҳам, Абу-Дабида ҳам мухлислар учун ёпилди, аммо энди турнирларга томошабинлар қайтди, шунингдек Флоридадаги UFC 261 оқшоми ҳам ниҳоят мухлислар иштирокида ўтди. 

15 минг томошабин Жексонвиллга ташриф буюрди, улар келганидан афсусланишмади: камар учун уч жанг, ҳар бири ўзгача. Усман, Намаюнас барчани лол қолдирди, Шевченконинг ғалабаси, Андраденинг мағлубияти. 13 жангдан бор йўғи тўрттаси ҳакам қарори билан ҳал бўлди. 

Намаюнас коммунизмга нафрати сабабли Чжанга қарши фаол кураш олиб борди. У хитойликни 78 сонияда нокаутга учратди. 



Намаюнас 2017 йилда UFC'нинг асосий кашфиётига айланди, кутилмаганда у Йоанна Енжейчикни 3 дақиқада нокаут қилди. Шундан сўнг Роуз реванш жангида ҳам ҳакам қарори билан ғалабага эришди, бироқ 2019 йилнинг баҳорида камарини бой берди. У Жессика Андрадега ютқазиб қўйди. 

Аммо америкалик янада яхши тайёргарлик билан қайтди: олдин Андраде учун реванш олди ва кейин янги чемпионлик жангида Вейли Чжанга қарши кўтарилди. Вейли фаолияти давомида бор йўғи бир маротаба мағлубиятга учраган эди. 

Баҳсдан олдин Роуз “Ушбу жанг олдидан ўзимни кучли ва ғайратли ҳис қиляпман. “Қизил” бўлгандан кўра ўлган яхши. Ўйлашимча, Вейлининг “қизил”лиги тасодиф эмас. Охирида у ушбу тизимни намойиш қилади, менда унга нисбатан ҳеч қандай шахсий адоват йўқ, аммо бу менга куч беради. Дунёда озодлик учун курашаман, ўзимни Исо қўлига топшираман, менда литваликлар қони оқяпти ва Америка орзуси томон ҳаракат қиламан”, - деб айтган эди.

Чжан Намаюнас билан дўст бўлишни истаётганини айтиб, унинг фикрларига жавоб қайтарди:

“Зарбалар ортидан дўстлик янада мустаҳкамланади. Бу жангдан кейин дўстлашамиз деб ўйлайман. Роуз - ажойиб ва жуда яхши жангчи. У икки марта Йоанна Енжейчикни мағлуб этди. Намаюнас жуда кучли кўникмаларга эга рақиб ҳамда мен у билан тўқнаш келишга умид қилардим. ММА ёрдамида дўстлик алоқалари боғланишини ва аралаш жанг санъати билан шуғулланадиган одамлар билан боғлиқликни ҳис қиляпман”.

Ҳақиқатан жанг ажойиб бўлди, аммо бир томонлама жуда тезкор ҳаракатлар қилинди. Намаюнас Чжаннинг бошига оёғи билан кучли зарба бериб нокаут қилди ва яна чемпионликка эришди. Роуз UFC'да камарини қайта қўлга киритган биринчи аёл жангчи бўлди. 

Роуз жангдан сўнг “Мен дунёни яна ҳайратда қолдирдим, аммо буларнинг барчаси Худодан, мен унга ишондим ва уддаладим. Зарбамдан кейин Чжаннинг ҳаракат қила олмай қолганини кўрдим. Билмадим, балки у ўзига келиб жангни давом эттириши мумкин эди, бироқ барибир уни мағлуб қилардим. Жангимиз олдидан кўплаб ёқимсиз хабарлар бор эди. 

Мен Чжанни хафа қилиш ҳақида ҳеч қачон ўйламаганман, шунчаки тарихим, ўтмишим ҳақида гапирганман. Барча инсонларни ва ҳамма маданиятларни яхши кўраман. Мен дунё бўйлаб ММА академияларини қуришни истайман, бу бизга кўплаб муаммоларни ҳал қилишга ёрдам беради”, - деди. 

Усмaн Масвидални енгди: бунинг учун чемпионга ҳаттоки қарши кураш ҳам керак бўлмади. Хорхе 2008 йилдан бери нокаут билан мағлуб бўлмаган эди 

Усмон ва Масвидалнинг биринчи жанги 2020 йилнинг ёзида бўлиб ўтган: Хорхе турнирга 6 кун қолганида Гилберт Бернс ўрнига жангда қатнашишга розилик бериб, UFC'251 ни сақлаб қолган эди. Камару Хорхени хотиржамликда бошқарди ва унинг устидан қафасда ўзининг назоратини ўрнатиб, ҳакам қарори билан ғолибликни қўлга киритди. 

Ўшандан кейин Масвидаль реваншни кутди, Усман эса Бернс билан жанг қилишни режалаштиришни бошлади. 

Масвидаль жанг олдидан “Усманнинг зарбаси кучсиз. Жанг қилган рақибларим орасида энг кучсизларидан бири. Бунақа ҳолда яшаш жудаям ёқимсиз”, - дея ўзининг енгилмаслиги ҳақида айтиб ўтган эди. 

Камару эса хотиржамликда “Масвидаль яна имконият берганим учун миннатдор бўлиши керак. У иккинчи марта чемпионга қарши жанг қилади ва иккинчи марта катта гонорар олиш имкониятига эга бўлади. Аксинча, у мени ҳамма ерда қўрқоқ деб атаяпти ва UFC раҳбарияти унга реванш беришга мени мажбурлаган деб ҳисоблаяпти. Буларнинг барчаси ғирт бемаънилик”, - дея жавоб қайтарган. 

Усман жанг бошланишидан олдиноқ Масвидалга қанчалик зўр эканлигини кўрсатди. Илгари рақибларига нисбатан ҳеч қачон Камару бундай йўл тутмаган эди.

Хорхе қўллари билан ҳаракат қилиб баҳсни яхши бошлади. 5 дақиқа давомида Масвидаль рақиби устидан устунликка эришди, Камару қафасда ўзини тинч ҳолда ушлаб туриб ишончли ҳаракат қилди. 

Нигериялик танаффусдан бир дақиқа ўтиб буни исботлади. Камару ўнг томондан тўғридан-тўғри шиддатли зарба берди, Масвидаль жилмайишга улгурди, холос. 

Бу сафар жангчилар баҳсдан кейин дўстона суҳбатлашишди ва Масвидаль енгилганини тан олди:

“Менга ҳеч ким бунақа зарба бермаган эди. Мухлисларимдан узр сўрайман. Усман бугун ғалаба қилишга ҳақли ва мени ҳайратда қолдирди. Узоқ жанг қиламиз деб ўйлаган эдим, бироқ у менга биринчи жангни эслатиб қўйди. Зарбасининг кучини ҳис қилишга ҳам улгурмадим.

Ўзига ортиқча баҳо бериш яхши эмаслигини сездим. Ҳечқиси йўқ, саёҳатимиз ҳали давом этади. Мен қайтаман”, - деди Хорхе. 

UFC'нинг яримўрта вазн тоифаси бўйича Усманда кетма-кет 14 ғалаба бор: у Жорж Сен-Пьердан ўтиб кетди ва ташкилот рекордчисига айланди. Эҳтимол, Камару 2019 йилда нокаут қилган Колби Ковингтонга қарши реванш ўтказиши мумкин, аммо ҳозир Усман ғалабасидан завқланмоқда:

“Бу зўровонлик бўлади деб айтган эдим. Шуни истадингизми? Мана хоҳлаганингизни олдингиз. Хорхе Масвидални ҳурмат қиламан. Ҳеч ким мени ҳали жанг олдидан бунчалик асабийлаштирмаган эди, бироқ Хорхе буни уддасидан чиқди. У мени қаттиқ машғулот қилишга ва кўп нарсага қодир эканлигимни кўрсатишга мажбур этди. 

Энди мен вазн тоифасидан қатъий назар UFC'нинг энг яхши жангчисиман”.


Sports.ru сайти асосида Қаюмова Озода тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

   
26 апр 15:16:53
CHELSEA2211
Xudo xoxlasa keyingi janglardi ham olib bersa yaxshi bölardi...
   
26 апр 14:54:45
Mirzaev Sanjar
Uzreport tv katta rahmat!!!!!!!
   
26 апр 14:18:02
Mironsho Jabborov
Ikkisi ham man uchun qizziq. Lekin kecha "Ko'cha Isosi" ga balet qilgandim. Jang vashshe bomba boldi, rostdan ham ufc261 boshqacha boldi rang barang va chiroyli KO larga boy boldi. Namajunasni chempion bolganini korib maza qildim. "Qo'shnimiz" kamarini ishonchli himoya qildi, Nigeriyalik bn Masvidalni jangi kutilmagan KO bn tugadi jang boshlanishidan oldin e xudo kamiga 3raund qizziq jang koraylik oxirida KO bolsa zo'r bolardi degandim. Masvidalni yutishini koproq xohlagan bolsam ham. Usman yondirdi lekin gap yoq. Buum boldi baqirib yubordime. Karoche UZREPORT tv ga ham kata rahmat. Kechagi Kardni esdan chiqarib bolmaydi. 5soat vaqtimni sarflaganimdan afsustda emasman. Hattoki 5 soatdan ham koproq :) Instagram storislarga to'ldi o'ziyam. Telegramda bolla bn ancha muhokama qildik. Aytgancha bu "qaytar dunyo" ekanligini esimga soldi ufc261. 8 yil oldin Chris Weidman Anderson Silvani low kickini qaytarganida Silvani oyogi singandi, kecha xuddi shu vaziyat, shunaqa jarohatni Chrisni o'zi ham tatib ko'rdi. Twitterda jangchilani reaksiyasini o'qib maza qildim. Derrick Lewis: Men endi umuman low kick tepmayman deb yozdi:))) Kop gaprvordima?
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг