11 окт 13:37
Янгиликлар
Теннис

Ухань (WTA). Арина Соболенко Рибакинага чиқиш эшикларини кўрсатиб қўйди
Дунёнинг биринчи ракеткаси Арина Соболенко Хитойнинг Ухань шаҳрида ўтказилаётган WTA 1000 тоифасига кирувчи турнирнинг 1/2 финалига чиқди.
Беларуслик теннис маликаси 1/4 финалда WTA рейтингининг 9-поғонасида бораётган қозоғистонлик Елена Рибакинани 6/3, 6/3 ҳисобида мағлубиятга учратди. Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларида Арина олдинда бормоқда - 8:5.
Саксон беш дақиқа давом этган баҳсда Соболенко 2, Рибакина 6 та эйс зарбасини амалга оширган. Қўшхатолар ғолиб теннисчида анча кўп бўлди - 5 га 1. Брейклар бўйича ҳам айнан у устунлик қилди - 4 га 1.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар