UZ

Сўнгги янгиликлар

20:45Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 6-турида асосий рақиблардан бири мағлуб этилди ва бошқа натижалар 1 18:18Осиё ўйинлари. Мусобақанинг учинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0 18:02Месси "жарималар қироли" бўлишига уч қадам қолди 0 17:30Осиё ўйинларининг иккинчи кунида битта олтин ва битта бронза! 0 13:37Шахматчиларимизнинг олтинчи раунддаги рақиблари анчайин жиддий! 0 12:31Маҳмуд Мурадов Роман Долидзедан учралган мағлубиятни изоҳлади (ВИДЕО) 0 11:11Швейцария. Беҳруз Каримов голли пас берди, "Лугано" йирик ғалабани тантана қилди 0 10:47Осиё ўйинларида иштирок этувчи теннисчиларимиз орасида Камилла, Мария ва Полина йўқ! Нега? 0 09:43Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: 6-тур жуфтликлари билан танишинг 0 08:54Чирчиқда ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:21ХХ Осиё ўйинлари. Икки ММАчимиз финалда! 0 07:34XX Осиё ўйинлари. Биринчи кундан кейин Хитой яққол пешқадам, Қозоғистон илк кундаёқ 6 та медаль қўлга киритди 0 07:03"11 киши 9 кишига қарши ўйнаганини тасаввур қилиб кўринг". Моуринью — "Реал"нинг "Атлетико"га қарши ўйини ҳақида 0 20:50Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Венгрия йирик ҳисобда мағлуб этилди, қизларимиз АҚШ билан муҳим дуранг қайд этишди 0 20:45Осиё ўйинлари. Мусобақанинг иккинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0

19 июл 23:40
Янгиликлар

Бошқалар, Токио-2020

"Ватан сени фақат ғалаба билан кутади". Бош вазир Абдулла Арипов Олимпиячиларимизга омад тилади

Теглар :  Токио-2020
Токио олимпиадасига ҳам саноқли кунлар қолмоқда.

Бугун Тошкент Халқаро аэропортида делегациямизнинг асосий таркиби кун чиқар юртга чартер рейс билан жўнаб кетди. Делегация тантанали тарзда кузатилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева ҳам иштирок этишди ҳамда спортчиларимизга омад тилашди. Ҳукуматимиз раҳбарлари делегация байроғини тантанали равишда МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмоновга топширди. 

Шундан сўнг сўз олган ҳукумат раҳбари:

"4 йил эмас, 5 йил давомида сиз спорт оиласи интиқиб, меҳнат қилиб кутган кун келди мана. Энг муҳими, машаққат билан қўлга киритиган 71 та лицензия эгалари Токиода юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиши керак. Сизнинг тайёргарлик кўришингиз учун ҳар томонлама шароит яратиб берилди. Назаримда, бирор федерация вакили ёки спортчи яна қандайдир қўшимча чора-тадбирлар кўрилса бўлардию, лекин унга маблағ етмади деб айта олмайди. Негаки, Президентимизнинг топшириқлари асосида федерация раҳбарлари билан биргаликда бир неча марта йиғилиш ўтказилган ва сўралган маблағлар билан таъминланган. Тайёргарлик ҳам шунга яраша бўлди деб ҳурматли Президентимизни ишонтирсам бўладими?", - дея мурожаат қилди спортчиларимизга мамлакатимиз Бош вазири Абдулла Арипов.

"Ҳурматли спортчилар, унутмангки, сизни 35 миллион халқ дуо қилади, сизга мухлислик қилади, сизни интиқ бўлиб кутади. Улуғ  Ватаннинг улуғ фарзанди, билиб қўйки, сени Ватан кутади. Ватан сени фақат ғалаба билан кутади",- деди Арипов Президентимизнинг олимпиадачиларига билдирган ишончларини эслатар экан.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг