10 фев 15:56
Янгиликлар
Волкановски Холлоуэйни айблади
"Макс ўзи иштирок этиши керак бўлган жангда, захира ўринбосари бўлишни хоҳлаяпти. Бошқа манбаларга кўра, у жароҳат олган. Шунчаки, у мен билан жанг қилмаслигига умид қилгандим, унда мен билан жанг қилиш истаги пайдо бўлганда, мен бошқаси билан жангга тайёргарлик кўраётган бўламан. Ҳа, уриниб кўриш қийин эмас, лекин менинг жавобим — йўқ", — деб ёзган австралиялик жангчи ўз твиттер саҳифасига.
Эслатиб ўтамиз, Волкановски-Холлоуэй титул жанги 5 март санасида Лас Вегасдаги UFC 272 турнири доирасида бўлиб ўтиши керак эди, аммо, жанг расман эълон қилинганидан бир неча кун ўтиб, Холлоуэй жангда қатнаша олмаслигини билдирди ва натижада унинг ўрнига "Кореялик зомби" Волкановскига рақиблик қиладиган бўлди.
Кейинроқ эса чемпионлик жанги 9 апрель санасида, Жексонвилда бўлиб ўтадиган UFC 273 турнирига кўчирилгани маълум қилинди. Бир неча кун олдин, Холлоуэй соғлиги жойидалиги ва чемпионлик жангини суғурталаганини айтган эди.
Фикрлар