02 апр 08:35
Янгиликлар
Теннис
Volvo Car Open. Остапенко ғалаба билан бошлади
Латвиялик теннисчи Елена Остапенко Чарльстонда старт олган турнирдаги иштирокини муваффақиятли бошлади.
Дунёнинг 31-ракеткаси бўлиб турган Остапенко 1 соату 13 дақиқа давом этган илк давра баҳсида рейтингнинг 88-поғонасидан жой олиб турган 30 ёшли швециялик Йоханна Ларссондан 6/1, 6/4 ҳисобида устун келди.
Энди 21 ёшли Елена Остапенко Volvo Car Open турнирининг иккинчи босқичида россиялик Евгения Родинадан устун келган америкалик Шелби Рожерсга қарши кортга чиқади.
Ҳавола :
Манба : gotennis.ru
Фикрлар