UZ

Сўнгги янгиликлар

11:09Бразилияда қарздорликка қарши жиддий кураш бошлади 0 10:38Осиё Миллатлар кубогида икки шахматимиз индивидуал совринга эга чиқди + ФОТО 0 10:07UFC мухлислари Кормьени шарҳловчиликдан бўшатишни талаб қилмоқда 0 09:36"Шара Буллет"нинг рақиби жангни сотиш ҳақидаги айбловига жавоб берди 0 09:05Месси AFA'дан ўз исмидан тижорий мақсадларда фойдаланишни тўхтатишни талаб қилади 0 08:34Волков UFC билан янги шартнома имзолади 0 08:03Жей Опетая cафдан чиқди, Деонтей Уайлдер рақибсиз қолди 0 07:32Сирил Ган Жош Хокит билан жангдан сўнг илк бор баёнот берди 0 07:01Фабио Каннаваро: "Ўртоқлик ўйинларидаги натижа эса муҳим эмас" (+ВИДЕО) 0 18:48"Уни нафақага кузатаман" - Пэдди Пимблетт Топурия билан жанг қилишни истамоқда 0 18:19"Мен Умар ва Усманнинг катта мухлиси эдим..." - Саба Лазишвили 0 17:40"Учрашиб, ҳаммасини муҳокама қилишимиз мумкин". Мераб Двалишвили Ислам Махачевга мурожаат қилди 0 17:17Абдуқодир Ҳусановнинг нархи Саудия Арабистони терма жамоасининг барча футболчилари қийматидан юқори 0 16:48Махачқалъада самбо бўйича Россия чемпионати совриндори отиб кетилди. Нималар маълум? 0 16:19Мераб Двалишвили: «Усман ва Умар эркак эмас» 0

17 май 08:11
Янгиликлар

Бокс/ММА

WBC рейтинги. ТОП-15да биргина Қудратилло, 7 нафар боксчимиз ўз вазнида кучли 40 боксчи орасида + ПОСТЕР

Теглар :  РейтингWBC
Бутунжаҳон бокс уюшмаси (WBC) май ойи учун боксчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.

WBC бошқа ташкилотлардан фарқли равишда кучли 15 боксчини эмас, 40 нафар чарм қўлқоп устаси рейтингини эълон қилади. 14 май куни эълон қилинган рейтингдан 8 нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олган. 

Биринчи ўта енгил вазн тоифасида (-48,9) Ҳасанбой Дўсматов 20-поғонада қайд этилган.

Биринчи ярим ўрта вазн тоифасида (-63,50 кг) икки  вакилимиз WBC рейтингида ТОП-40дан жой олган. Шоҳжаҳон Эргашев WBC рейтингида 21-поғонадан жой олган. Яна бир чарм қўлқоп устамиз Шаҳрам Ғиёсов эса 28-ўринга жойлашган. 

Яримўрта вазн тоифасида (-66,67 кг) Қудратилло Абдуқаҳҳоров 8-поғонани банд этган. 

Биринчи ўрта вазн тоифасида (-69,8 кг) Исроил Мадримов янгилаган рейтингнинг 18-ўрнига кўтарилган. Ушбу вазнда WBC Youth камарини қўлга киритган Равшан Маҳаммаджонов 40-ўринда қайд этилган.

Иккинчи ўрта вазн тоифасидаги Азизбек Абдуғофуров (-76,2 кг) 26-ўринга тушиб кетган. Мазкур вазнда шунингдек WBA Americas камари соҳиби Бектемир Мелиқўзиев 33-ўринни эгаллаб турибди. 

Постер муаллифи: Мухтасар Умарова

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
17 май 11:35:58
Usmonov Komiljon
Kereksiz kamarlarni kopaytirib tahsashkanda boksta qizigi qolmayapti oma
   
17 май 09:33:09
Elmurodjon Xakimov
Abdug'ofurov 1marta yutqizganiga shuncha tushirib yuborishibdimi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг