07 июл 13:14
Янгиликлар
Бокс/ММА
WBO Дмитрий Бивол учун мажбурий даъвогарни белгилади
WBO ташкилоти ярим оғир вазн тоифасидаги жаҳон чемпиони Дмитрий Биволни вақтинчалик чемпион Каллум Смитга қарши ҳимоя жанги учун буйруқ берди.
Томонларга жанг шартлари бўйича келишувга эришиш учун 20 кун вақт берилди. Агар ушбу муддат ичида келишувга эришилмаса, жангни ўтказиш ҳуқуқи махсус аукцион орқали аниқланади.
Бивол сўнгги жангини май ойида ўтказиб, Михаэль Айфертни ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этган эди.
Ҳавола :
Манба : WBO
Фикрлар