UZ

Сўнгги янгиликлар

20:56МЮ ҳужумчиси йил охиригача сафдан чиқди 0 20:13UFC 334 чемпионлик жангининг захира иштирокчиси эълон қилинди 0 19:32Guangzhou Open. Кудерметова ва Тимофеева жуфтликда 1/4 финалга чиқди 0 18:57Махачевнинг мураббийи Исламнинг ММАдан кетишидан олдин кимлар билан жанг қилишини кўришни исташини ошкор қилди 0 18:21Англия Лига кубоги 1/4 финал қуръаси натижалари маълум бўлди 0 17:43Фёдор Емельяненко: "Дана Уайт фаолиятимни бўғиб қўймоқчи эди" 0 17:05"Менинг камаримни олиб қўйишди". Чимаев Стрикланд билан жангдаги мағлубиятини яна тан олмади 0 16:38III Ёшлар Олимпиадасида иштирок этадиган Қозоғистон делегацияси таркиби эълон қилинди 0 15:56"Барселона" Испаниядаги йирик темир йўл ҳалокатига муносабат билдирди 0 15:19Guangzhou Open. Тимофеева рейтингда 405-поғонада бораётган 16 яшар қизчага ютқазди 0 14:45Арман Царукян турнирнинг асосий жанги иштирокчиси бўлади + ПОСТЕР 0 14:04Мэтт Браун: "UFC Махачевга зарба бермоқчи" 0 13:27ОФК “Нефтчи” футболчисини икки ўйинга четлатди ва жаримага тортди 0 12:41Abu Dhabi Grand Slam 2026 бошланмоқда. Бугун Диёра ва яна тўрт дзюдочимиз баҳсларга киришади 0 12:08Фёдор Емельяненко: "Худога шукур, умримда бирор марта ҳам кўчада уришмадим. Можаролар оғзаки ҳал қилинган" 0

31 июл 12:13
Янгиликлар

Бокс/ММА

World Boxing Ижроия қўмитаси Олимпиада саралаш турнирлари мезбонларини тасдиқлади

Теглар :  World Boxing
Шотландиянинг Глазго шаҳрида World Boxing ташкилоти Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекисон ҳаваскор бокс федерацияси матбуот хизматининг хабар беришича, унда Лос-Анжелес–2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик, халқаро боксни ривожлантириш, шунингдек, ташкилотнинг стратегик ва бошқарув фаолиятига оид муҳим масалалар муҳокама қилинди.

World Boxing президенти Геннадий Головкин ҳамда бош котиб Том Дилен раислигида ўтган йиғилишнинг асосий мавзуси 2027-2029 йилларда ўтказиладиган йирик халқаро мусобақалар, хусусан, Лос-Анжелес–2028 Олимпиадаси йўлланмалари учун саралаш турнирларига мезбонлик қиладиган мамлакатларни аниқлаш бўлди.

Қабул қилинган қарорга кўра, Олимпиада йўлланмалари учун қитъа саралаш мусобақалари қуйидаги давлатларда ташкил этилади:

Америка — АҚШ
Осиё — Хитой
Европа — Туркиянинг Истанбул шаҳри (Европа ўйинлари доирасида)
Океания — Самоа*
Африка — Нигерия*

*Самоа ва Нигерия мезбонлиги зарур ҳужжатлар тақдим этилгач расман тасдиқланади.

Шунингдек, 2028 йилги Олимпия ўйинлари учун иккита жаҳон саралаш турнирига мезбонлик қилиш ҳуқуқи Италия ҳамда Венгрияга берилди. Бу қарор 2027 йилги World Boxing жаҳон чемпионати Қозоғистоннинг Остона шаҳрида ўтказилиши инобатга олинган ҳолда қабул қилинди.

Жаҳон саралаш турнирлари:

• 1-саралаш турнири — Италия
• 2-саралаш турнири — Венгрия

Йиғилиш давомида 2027 йилда Остонада ўтказиладиган жаҳон чемпионатига тайёргарлик жараёни, Лос-Анжелес–2028 Олимпия циклининг кенгайтирилган мусобақалар тақвими ҳамда World Boxing ташкилотининг бошқарув тизимини янада такомиллаштириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Бундан ташқари, 2026 йил ноябрь ойида Панамада ўтказилиши режалаштирилган World Boxing Конгрессига тайёргарлик, қўмиталар фаолияти ва сайлов тартиб-таомилларига киритиладиган ўзгартишлар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Йиғилиш якунида World Boxing президенти Геннадий Головкин ташкилот Олимпия ҳаракати доирасида бокснинг барқарор ва муваффақиятли келажагини таъминлаш йўлида изчил фаолият олиб бораётганини таъкидлаб, қабул қилинган қарорлар ушбу мақсад сари муҳим қадам бўлишини қайд этди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг