UZ

Сўнгги янгиликлар

18:35Энг кўпи собиқ чемпионида: UFC 319 турнири жангчилари қанча гонорар ишлаб олишгани маълум 0 18:14Хабиб Умар Нурмагомедовнинг навбатдаги жанги ҳақида хабар берди 0 17:53Рабьо ва Роу кийиниш хонасидаги жанжал туфайли "Марсель" машғулотларидан четлаштирилди 0 17:32Енгилмас Итаума Усикка "вызов" ташлади 0 17:11Академик эшкак эшувчиларимиз Литвадаги мусобақада шоҳсупага кўтарилишди + ФОТО 0 16:50Хоккей терма жамоаларимиз Татаристонда йиғин ўтказяпти, ўртоқлик ўйинларининг бирида 1:20 ҳисоби қайд этилди 0 16:29Варди рафиқаси орзу қилган трансферни амалга ошириши мумкин 0 16:08Ўзбекистонлик жаҳон чемпионати совриндори Ливерпулдаги ЖЧда Озарбайжон шарафини ҳимоя қилади 0 15:47Танзила Нарбаева Қозоғистон Президенти томонидан мукофотланди 0 15:26Чимаев Абу-Дабидаги UFC 321 турнирида жанг қилиши ҳақидаги саволга жавоб берди 0 15:05Эдерсоннинг "Галатасарой"га трансфери: "Манчестер Сити"нинг янги талаблари маълум 0 14:44Жанг UFC 321 турнирига қайтарилди. Ташкилот хатосини тўғрилади 0 14:23“Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари”: Беш ҳудудда баҳслар ташкил этилди 0 14:02Чемпион Хамзат Чимаев Абу-Дабида шайхлар томонидан кутиб олинди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 13:41Скалони сентябрдаги ўйинлар учун кимларни терма жамоага чақирди 0

27 янв 12:46
Янгиликлар

Теннис

WTA рейтинги. Нигина Абдураимова 53 поғона қуйига "шўнғиди", Влада кўтарилди

Бугун Халқаро аёл теннисчилар Ассоциацияси (WTA) профессионал ҳам аёл теннисчиларнинг ҳафталик янги рейтингини эълон қилди.

Янгиланган рейтингда ҳамон беларуслик Арина Соболенко пешқадамлик қиляпти. Бу йил ҳам Австралия Очиқ чемпионати финалига етиб келган Арина бош соврин учун кечган учрашувда америкалик Мэдисон Кизга имкониятни бой бериб қўйганди. Киз ушбу ғалабаси эвазига 14-поғонадан 7-ўринга кўтарилиб олди. Польшалик Ига Свёнтек иккинчи, америкалик Кори Гофф учинчи ўринни банд этган. Қозоғистонлик Елена Рибакина икки поғонага юқорилаб, Топ-5`га кириб олди. 

Янгиланган рейтингда тўрт теннисчимиздан фақат бири кўтарилишга муваффақ бўлди. Иккинчи ракеткамиз Влада Якшибарова 7 поғонага юқорилаб, 920-ўринни эгаллаб турибди. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Нигина Абдураимова эса оз эмас, кўп эмас, 52 поғонага пастлаб, 536-ўринга тушиб кетди. У 19 очко йўқотди. Милана Масленкова ва Сабрина Олимжонова бир хилда 6 поғонага пастлашди. 


WTA рейтинги. 27 январь кунги ҳолат:

1 (1). Арина Соболенко (Беларусь) — 8956 очко.

2 (2). Ига Швёнтек (Польша) — 8770.

3 (3). Кори Гауфф (АҚШ) — 6538.

4 (4). Жасмин Паолини (Италия) — 5289.

5 (7). Елена Рибакина (Қозоғистон) — 4893.

6 (6). Жессика Пегула (АҚШ) — 4861.

7 (14). Мэдисон Киз (АҚШ) — 4680.

8 (5). Чжэн Циньвэнь (Хитой) — 4095.

9 (8). Эмма Наварро (АҚШ) — 3709.

10 (12). Паула Бадоса (Испания) — 3608.


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг WTA рейтингидаги ўрни:

536 (484). Нигина Абдураимова – 88

920 (927). Влада Якшибарова – 24

1376 (1370). Милана Масленкова – 4

1376 (1370). Сабрина Олимжонова – 4

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг