UZ

Сўнгги янгиликлар

09:36Жаҳон тожи ва 2 500 000 доллар учун кечадиган матчнинг 1-турини ким қайси доналарда ўйнаши маълум 0 09:05Қозоғистонда биринчи UFC турнирининг ўткказилиш санаси айтилди 0 08:34А Серия. "Интер" 4 та гол уриб ҳам ғалаба қозона олмади 0 08:03Гукеш: "Бирор нарсани ҳимоя қилиш учун келганим йўқ!" 0 07:32Жавоҳир Синдаров: "Менда имконият бор!" 0 07:01Диллиан Деонтейга қарши жанг қилишга тайёр. Бу таклиф Жалоловга берилганди 0 19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0

13 янв 13:13
Янгиликлар

Теннис

WTA рейтинги. Теннис маликаларимизнинг бари кўтарилди, Топ-10`да ўзгаришлар

Бугун Халқаро аёл теннисчилар Ассоциацияси (WTA) профессионал аёл теннисчиларнинг ҳафталик янги рейтингини эълон қилди.

Янгиланган рейтингда ҳамон катта фарқ билан беларуслик Арина Соболенко пешқадамлик қиляпти. Польшалик Ига Свёнтек иккинчи, Якуний WTA турнири ғолибаси америкалик Кори Гофф учинчи ўринни банд этган. Топ-10 рейтингида бир нечта ўзгаришлар кузатилди. Америкалик Жессика Пегула ва қозоғистонлик Елена Рибакина ўзаро ўрин алмашиб олишди. Чехиялик Барбора Крейчикова эса россиялик Дарья Касаткина билан ўрин алмашди. 

Жессика Пегула Аделаидадаги WTA турнирида финалга қадар етиб борганди. Рейтингда пастлаган Дарья Касаткина ушбу турнирнинг 1/4 финалида ютқазганди. Хобарт турнири чемпиони Маккартни Кесслер Топ-50`таликда дебют қилди.

Қизиғи, янгиланган рейтингда тўрт теннисчимизнинг бари кўтарилишга муваффақ бўлди. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Нигина Абдураимова бир поғонага юқорилаб, 484-ўринни эгаллаб турибди. Влада Якшибарова 3, Милана Масленкова ва Сабрина Олимжонова 4 поғонага юқорилади. 


WTA рейтинги. 13 январь кунги ҳолат:

1. (1) Арина Соболенко (Беларусь) - 9656 очко

2. (2) Ига Свёнтек (Польша) - 8120

3. (3) Коко Гофф (АҚШ) - 6888

4. (4) Жасмине Паолини (Италия) - 5399

5. (5) Чжэн Циньвэнь (Хитой) - 5325

6. (7) Джессика Пегула (АҚШ) - 4801

7. (6) Елена Рибакина (Қозоғистон) - 4723

8. (8) Эмма Наварро (АҚШ) - 3409

9. (10) Барбора Крейчикова (Чехия) - 3213

10. (9) Дарья Касаткина (Россия) - 3151...


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг WTA рейтингидаги ўрни:

484 (485). Нигина Абдураимова – 107

927 (930). Влада Якшибарова – 24

1370 (1374). Милана Масленкова – 4

1370 (1374). Сабрина Олимжонова – 4

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг