09 июн 13:40
Янгиликлар
Теннис
Халеп “Ролан Гаррос”да ғолиб бўлса, дунёнинг биринчи ракеткасига айланади
Руминиялик теннисчи Симона Халеп дунёнинг биринчи ракеткасига айланиши мумкин.
Бунинг учун у “Ролан Гаррос” турнирида бош мукофотни қўлга киритиши шарт. Симона ҳал қилувчи финал учрашувида Франция Очиқ чемпионати кашфиётига айланган латвиялик 20 ёшли теннисчи Елена Остапенкога қарши кортга чиқади.
Бу галги финал Симона Халеп учун “Ролан Гаррос” турниридаги иккинчиси бўлади. Руминиялик теннисчи 2014 йилги мусобақада ҳам финалга қадар етиб келган ва бош мукофот учун баҳсда россиялик Мария Шараповага имкониятни бой берган эди.
Ҳавола :
Манба : isport.ua
Фикрлар