UZ

Сўнгги янгиликлар

08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0 19:07Португалия президенти Роналдунинг кетиши ҳақида: "Мамлакатни бутун дунёга танитганинг учун ташаккур!" 0 18:36Тошкентда бўлиб турган Ислам Махачев Шавкат Раҳмонов ҳақида фикр билдирди 0 18:11Акбар Жўраев 2 та жаҳон рекордини янгилаб, тўрт карра Жаҳон чемпиони бўлди 0 18:05Chennai Open. Кудерметова биринчи ракеткага қарши уч сетлик учрашув ўтказди 0 17:34Сафонов, Головин ва Батраков Россия терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин қайдномасига киритилди 0 17:03Ёшларимизнинг жаҳон чемпионатига тайёргарлиги давом этмоқда + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:32Қайтишини айтган Топурия энг эҳтимолий рақибини ҳам маълум қилди 0 16:01Емельяненко ва Махачев жаҳон самбосининг расмий элчилари бўлишди 0 15:30"Барселона" мавсумнинг дастлабки 15 та ўйинида 60 та гол урди — бу бир аср ичидаги энг яхши кўрсаткич 0 14:59Карлос Пратес UFC`даги гонорарини маълум қилди: "Жуда хурсандман!" 0

28 сен 13:12
Янгиликлар

Бошқалар

Халқаро Паралимпия қўмитаси президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади

Теглар :  Паралимпия
Халқаро Паралимпия қўмитаси президенти Эндрю Парсонс расмий ташриф билан Ўзбекистонга келмоқда.

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасининг юртимизда имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларни спортга кенг жалб этиш, улар ўртасида оммавий спортни ривожлантириш, жаҳон майдонларида Ватанимизнинг шаънини муносиб ҳимоя қиладиган матонатли спортчиларни тайёрлаш борасидаги кенг кўламли саъйи-ҳаракатлар билан бир қаторда халқаро алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш борасида амалга оширилаётган тизимли ишлар қўмитанинг халқаро майдондаги обрў-эътибори юксилишига хизмат қилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 29 сентябрь - 2 октябрь кунлари Халқаро паралимпия қўмитаси(IPC) президенти Эндрю Парсонс Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаевнинг таклифига биноан расмий ташриф билан юртимизда бўлади.

2017 йилдан бери IPC президентлигини бажариб келаётган бразилиялик Парсонс жанобларининг Ўзбекистонга илк бор бўладиган тарихий расмий ташрифи доирасида бир қатор учрашувлар, қисқа фурсатда бунёд этилган спорт ва маданият мажмуалари, меҳмонхоналар ҳамда яратилаётган инфратузилмалар юртимизнинг диққатга сазовор жойлари билан яқиндан танишиш белгиланган.

30 сентябрь куни Халқаро паралимпия қўмитаси(IPC) президенти Эндрю Парсонс иштирокида Тошкентда «Янги Ўзбекистонда – Паралимпия харакатини  ривожлантириш» мавзусида кенгайтирилган конференция ўтказилиши режалаштирилган. 

Ташриф Дастурининг асосий мавзуларидан яна бири Халкаро паралимпия қўмитаси президенти Эндрю Парсонс билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Туризм ва спорт вазири А.Абдуҳакимов ва Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси М.Ташходжаевнинг  мамлакатимизда паралимпия спорт турлари бўйича нуфузли мусобақалар ўтказиш ҳамда Халқаро паралимпия қўмитаси билан Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасининг ҳамкорлик масалалари борасида расмий учрашуви ўтказилиши белгиланган.

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг