UZ

Сўнгги янгиликлар

20:04Усик хайрлашув жангида ким билан тўқнаш келмоқчи экани айтилди 0 19:11"Дакар" раллиси 20 йилдан сўнг Африкага қайтади 0 18:30Нега WBA Мунгия — Зон жангига рухсат берди? 0 17:52Хаби Алонсо "Челси"да "Реал" юлдузини кўришни истайди 0 17:05Темировнинг вазнидаги чемпион Пётр Ян билан жанг қилишга тайёр 0 16:11Ўзбекистон велоспортчилари Остонада 2 та медаль қўлга киритишди 0 15:15UFC Fight Night 292 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 14:42Полина ва Мария Гуанчжоу турнири чемпионлари! 0 14:10Россия терма жамоаси ёрдамчи мураббийи: "Ўзбекистон майдонга энг кучли таркиби билан тушишини истаймиз" 0 13:28UFC Fight Night 292 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 12:11Мадина Мирабзалова Serbia Open-2026 ғолиби бўлди, Светлана Саидова (Осипова) ҳисобида бронза! 0 11:29Раҳматулло Бойматов ҳам Жаҳонгир Зокиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 10:45Эл класико вақтида "Реал" ҳимоячисининг хонадонига ўғрилар кирди — El Mundo 0 10:08Сауль Альварес навбатдаги ғалабасига эришди, Мунгия ҳам ғолиб 0 09:50UFC ойнинг энг яхши жангини эълон қилди 0

28 окт 18:25
Янгиликлар

Бокс/ММА

Холмурод Нурматов: "Буни мағлубият демаган бўлардим, камида дуранг берилса бўларди"

Ўзбекистон аралаш якка кураш устаси Холмурод Нурматов сўнгги жангидаги мағлубиятга изоҳ берди.

"Бўлиб ўтган жангимиздан барчангизнинг хабарингиз бор. Кимдир ғалаба кутган бўлса, мағлубиятим билан хафа қилиб қўйган бўлсам, узр сўрайман. Албатта бу мағлубиятга биринчи навбатда ўзим сабабчиман. Қаердадир хато ва камчиликка йўл қўйганманки, мағлубиятга учрадик. Лекин бундай олиб қараганда, мен буни мағлубият демаган ҳам бўлардим. Камида дуранг берилганида яхши бўлар эди. Майли, буни муҳокама қилишга ҳаққимиз йўқ. Бўлиб ўтган ишга Алҳамдулиллаҳ, дейиш билан чекланамиз. Барчангизга қўллаб-қувватлаётганингиз учун каттакон раҳмат айтаман. Ин Ша Аллоҳ, шу Лиганинг камарини Ўзбекистонга олиб келишга ваъда бераман", дейди Нурматов.

Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз 23 октябрь куни Дубайда бўлиб ўтган ACA 194 турнири доирасида россиялик Умалат Исраилов билан жанг қилиб, ҳакамларнинг якдил қарори билан имкониятни бой берганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг