UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03"Кўчадаги жангда қоидалар бўлмайди". Бразилиялик спортчи Нурмагомедовни қўллаб-қувватлади 0 18:29Диёра Келдиёрова азалий рақиби — Ута Абе билан Японияда тўқнаш келиши мумкин! 0 17:44Рамазон Темировдан нокаут бўлган Чарльз Жонсон ҳамюртимизни яна танқид қилди 0 17:08МЮ Саудия Арабистони чемпионатидан футболчи сотиб олмоқчи 0 16:30Гандбол. Осиё чемпионатида Қозоғистонга мағлуб бўлдик 0 15:45Даниэль Дюбуа WBO титулини кимдан ҳимоя қилиши маълум бўлди 0 15:02Нодирбек Абдусатторов Лондон турнирини ғалаба билан бошлади 0 14:26"Реал" 2026/27 йилги Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига биринчи бўлиб йўл олди 0 13:59Гукеш ва Синдаров Жаҳон тожи учун баҳсдаги вақт назорати ҳақида фикр билдиришди 0 13:12Жаҳон чемпиони Қувончбек Исмоиловга уч хонали уй совға қилинди 0 12:41Жавоҳир Синдаров партия давомида ухлаётгани ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди 0 12:10U17 Жаҳон чемпионати. Бугун Италияга қарши ўйнаймиз! 0 11:39"Бу Хабиб ва Конор ўртасидаги каби шахсий масала". Собиқ чемпион UFC'да қайси жангни ташкил этиш кераклигини айтди 0 11:08Рустам Қосимжонов: "Жавоҳир ғалаба қозонса, бу...." 0 10:37Санжар Зокиров ACBJJ чемпиони Муҳаммад Мокаев билан жанг қилиши мумкин 0

21 дек 14:26
Янгиликлар

Бокс/ММА

Хорхе Масвидаль Жейк Полнинг "вызов"ига кескин жавоб қайтарди

UFC жангчиси Хорхе Масвидаль таниқли блогер ва боксчи Жейк Полнинг собиқ UFC чемпиони Тайрон Вудли билан жангдаги ғалабадан сўнг йўллаган чақириғига жавоб қайтарди.

 «Сени менга чақирув ташлашга ҳаққинг йўқ. На менга ва на сен номини тилга олган бошқа жангчиларга. Сенинг бу чақирувни ташлашинг мумкин эмас. Сен қанча тўлашингни мен биламан. Сен 50-100 миллион доллар ҳақида гапиряпсан. Буларнинг бари сафсата.

Мен сенга бир сирни айтаман: мен пул учун жанг қиламан ёки дунёнинг энг яхши жангчилари билан уришаман. Сен на у, на бу тоифага кирасан",-деди Масвидаль.

Эслатиб ўтамиз, Жейк Пол ва Тайрон Вудли ўртасидаги жанг 19 декабрга ўтар кечаси бўлиб ўтган ва Жейкнинг олтинчи раунддаги ғалабаси билан якунланган эди. Бу уларнинг иккинчи жанги эди. Жорий йилнинг август ойи охирида бўлиб ўтган биринчи баҳсда Жейк Пол 77-75, 75-77, 78-74 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

   
22 дек 01:06:56
Ayubkhon Mukhammadjonov
Ajoyib
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг