UZ

Сўнгги янгиликлар

14:15Ўзбекистонда велоспорт билан шуғулланувчилар сони 2030 йилгача 30 мингга етказилади 0 13:44Муҳиддин Мамажонов Қозоғистонда жанг қилади + ПОСТЕР 0 13:13"Нефтчи" – "Ал Ҳилол" учрашувини бошқарадиган ҳакам маълум бўлди 0 12:42Расман: БАА ҳукумати Усман Нурмагомедов иши бўйича ўз қарорини эълон қилди 0 12:11Жаҳон бокси юлдузлари Тошкентда жанг қилади + ПОСТЕР 0 11:40Дана Уайт мағлубияти йўқ гиёҳванд UFC жангчиси ҳақида гапирди 0 11:09Қатардаги йиғинда Шомуродов, Исмоилов ва Неманов қатнашмаяпти 0 10:38Жервонта Дэвис боксга қайтишини эълон қилди, рақиб ҳам маълум + ПОСТЕР 0 10:07Белал Муҳаммад Усманнинг БААда ҳибсга олинишига изоҳ берди 0 09:36Шара Буллет Криштиану Роналду унга берган маслаҳат ҳақида гапирди 0 09:05Бугун Миллий терма жамоамиз Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади 0 08:34Хабиб БАА расмийлари билан Усманни озод қилиш бўйича келишувга эришгани айтилмоқда 0 08:03Двалишвили Ахмед Гаджимагомедовдан узр сўради 0 07:32Шарифа Давронова уч хатлаб сакраш бўйича АҚШ рейтингида иккинчи ўринда қайд этилди! 0 07:01Миллатлар лигаси. Германия Нидерландияни "сочиб ташлади", Греция - Сербия ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди 0

18 авг 07:33
Янгиликлар

Спорт курашлари

Юнон-рум курашчимиз Қувончбек Исмоилов жаҳон чемпиони + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Словакия пойтахти Братислава шаҳри спорт курашлари бўйича U20 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда.

Дунё биринчилигининг илк куни юнон-рум кураши бўйича 4 та вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар маълум бўлди. Қувонарлиси, 63 кг вазн тоифасида ташкил этилган беллашувларда Қувончбек Исмоилов жаҳон чемпионига айланди. Ҳамюртимиз ҳал қилувчи финал баҳсида россиялик Салим Кармаховни 9:7 ҳисобида мағлубиятга учратди. 

Исмоилов финалга қадар хитойлик Жаожиан Вангни 14:5, финляндиялик Матиас Арпяненни 9:8, озарбайжонлик Турал Аҳмадовни 3:2, эквадорлик Велиз Карраседони 3:2 ҳисобида таслим этди. 

Бугун яна уч нафар юнон-рум курашчимизда бронза медалини қўлга киритиш имконияти бор. Ҳожиакбар Қўчқоров (55 кг) ва Беҳрузбек Алиев (72 кг) тўғридан-тўғри бронза медали учун гиламга чиқади. Уларнинг рақиблари ўтиш баҳсларидан сўнг маълум бўлади. 97 кг вазндаги Фахрикамол Комилжонов ўтиш беллашувида япониялик Рёсей Катамтсу билан ҳисоб-китоб қилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг