UZ

Сўнгги янгиликлар

18:43Чарльз Оливейра Царукян билан эҳтимолий реванш ҳақида фикр билдирди 0 18:05ИНТЕРВЬЮ. Олимпиада финали сотилганмиди — Абдулло Тангриев 0 17:29Жек Кеттеролнинг Теофимо Лопесга қарши супер чемпионлик жанги учун кимошди савдоси ўтказилади 0 17:13Шавкат Мирзиёев UCI президенти билан учрашди 0 16:48"Абдуқодир Ҳусанов — доим 300 км/соат тезликда ҳаракат қилади" - Фабио Каннаваро 0 16:12"Бразилия ММА турнирида Доғистонни мағлуб этган бўларди" - Чарльз Оливейра 0 15:30Рахмоновнинг мураббийи Шавкат UFC'даги навбатдаги жангини қачон ўтказиши мумкинлигини айтди 0 14:45Жавоҳир Синдаров Жаҳон чемпионати матбуот анжумани олдидан футбол томоша қилган — FIDE 0 14:18Синнер Australian Open—2027 мусобақасини ўтказиб юборади 0 13:42Италия U-17 мураббийи Ўзбекистонга қарши ўйин ҳақида: "Қизил карточка режаларимизни бузди" 0 13:18Марказий жангида Дмитрий Бивол иштирок этадиган RCC бокс кечасининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 12:45Ўзбекистон волейбол бўйича Осиёдаги энг кучли бешта жамоа қаторига киритилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори эълон қилинди 0 12:23Жавоҳир Синдаров жамоаси Женевага ўзбек ошпазларини олиб борди 0 11:48Қирғизистон футзал бўйича Осиё Кубогига мезбонлик қилади 0 11:10Бокс. IBA Президенти кубогида 12 нафар боксчи билан иштирок этамиз 0

08 июл 20:41
Янгиликлар

Таэквондо, Олимпия ўйинлари

Юртимизда илк бор онлайн селекция дастури йўлга қўйилди

Теглар :  ДакарМОҚТокио
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда нафақат олдинда турган Токио Олимпия ва Паралимпия ўйинлари, балки бошқа йирик комплекс мусобақаларга ҳам тайёргарликни олиб бормоқда.

2022 йил Сенегал пойтахти Дакар шаҳрида ўтказиладиган тўртинчи ўсмирлар Олимпиадаси ана шундай мусобақалар жумласидандир. Дакар-2022га пухта тайёргарлик кўриш йўлида, шубҳасиз, селекция ишлари катта роль ўйнайди. Айни шу мақсадда МОҚ ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги чуқурлаштирилган селекция ишларини олиб бормоқда.

Жараён шу пайтгача оддий шароитда олиб борилган бўлса, ҳозирда юзага келган карантин сабаб онлайн янги дастур йўлга қўйилди. Бу борада Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси ташаббус билан чиқди ва биринчи бўлиб вебинар тарзда ташкил этилган дастур айнан спортнинг ушбу турида ўтказилди. Онлайн тадбирда МОҚ президенти Рустам Шоадураҳмонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, МОҚ ҳамда Ўзбекистон таэквондо ассоциациясининг мутасаддилари, вилоятлардаги ходимлари, спортчи ва мураббийлар иштирок этди.

Режага мувофиқ, бугун Бухоро ва Хоразм вилоятлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасидан 2004-2006 йилларда туғилган 100 нафарга яқин сара таэквондочилар иштирок этишди. Дастлаввал, терма жамоамиз бош мураббийи Александр Ким ва хорижлик тренер Юнг Жун Ким бошчилигидаги экспертлар ёш спортчиларнинг комплекс зарбалар тўпламини қандай амалга ошираётганини текшириб боришди. Шундан сўнг кореялик мураббий дастури асосида жанг пайти амалга ошириладиган техник ва тактик ҳаракатлар, зарбалар комбинациялари, турли чалғитувчи усуллар ҳақида тайёрланган видеоролик қўйиб берилди. Тадбир якунлангач иштирок этган экспертлар ўз хулосаларини терма жамоа мураббийлар штабига тақдим этишади. Шундан сўнг терма жамоа учун муносиб номзодлар саралаб олиниши кўзда тутилган.

Бундай лойиҳа ўзбек спортининг келажаги йўлида муҳим пойдевор бўлиши кутилмоқда. Аввало шуни таъкидлаш керакки, ҳозирда юзага келган эпидемиологик вазият сабаб мамлакатимизда спорт бутунлай тўхтаб қолгани йўқ. Бугун мазкур лойиҳа Бухоро ва Хоразм вилоятлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида таэквондо спорт тури мисолида йўлга қўйилган бўлса, келажакда бошқа спорт турлари бўйича ҳам давом эттирилиши режалаштирилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг