UZ

Сўнгги янгиликлар

20:08Шоҳжаҳон Эргашев Шаҳрам Ғиёсовнинг гапларига жавоб қайтарди 0 19:32Ислам Махачев Гэрри билан жангдан икки кун ўтиб юзини кўрсатди + ФОТО 0 18:57UFC рейтинги янгиланди. Рамазоннинг собиқ рақиби Топ-15`га қайтди. Исламнинг вазнида вазият қандай? 0 18:23Туркия клуби россиялик футболчини 25 млн еврога сотиб олмоқдa 0 17:54Сехудо Махачевни ММА тарихидаги энг буюк жангчи деб ҳисобламайди 0 17:27Холмурод Нурматов ҳам Mangu MMA Лигаси билан шартнома имзолади (ВИДЕО) 0 17:02Топуриянинг жамоаси Илия UFC`даги навбатдаги жангини қачон ўтказишини маълум қилди 0 16:31"Милан" Бельгия терма жамоаси аъзосини 50 млн еврога сотиб олишга яқин 0 15:59Ислам Махачев: "Доғистонликлар ҳеч қачон бир-бири билан жанг қилмайди" 0 15:26Царукян Маурисио Руффига қарши жанг олдидан ўз лақабини ўзгартирди + ФОТО 0 14:59ИНТЕРВЬЮ. Масхарабозлардан чарчаган, 6 та UFC турнирида ишлаган таниқли ММА мураббийи Жасур Алижонов билан жонли интервью 0 14:28ESPN АПЛнинг энг яхши футболчилари рўйхатини тузиб чиқди 0 13:58Конор Махачевдан енгилган ватандоши Гэррига юзланди 0 13:27Махачев Холлоуэйга жавоб қайтарди: "Буни сен тушунишинг қийин" 0 12:54Тошкентда стол тенниси бўйича Осиё чемпионати ўтказилади 0

04 июл 16:56
Янгиликлар

Бокс/ММА

Забит жиддий жароҳат сабаб Рауль билан жанг қилмайди, унинг ўрнини укаси эгаллайди (ФОТО)

Эртага, 5 июль куни Москва шаҳрида жиу-житсу бўйича ACBJJ 21 турнири бўлиб ўтади.

Аввалроқ мусобақанинг марказий беллашувида Забит Магомедшарипов иштирок этиши режалаштирилган эди. Бироқ у саломатлиги билан боғлиқ муаммолар туфайли турнирни тарк этишга мажбур бўлди. 

Энди Ҳасан Магомедшарипов акасининг ўрнига Рауль Росасга қарши гиламга чиқади. Бу ҳақда ACBJJ лигаси матбуот хизмати хабар берди.

35 ёшли Забит Магомедшарипов профессионал аралаш яккакурашлардаги фаолиятини 2012 йилда бошлаган. У 2017–2019 йиллар давомида UFC промоушенида иштирок этган. Дунёнинг энг нуфузли ММА ташкилотида Забит 6 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган.

21 ёшли Рауль Росас эса 2022 йилдан буён UFC сафида жанг қилиб келмоқда. У ташкилотга Дана Уайтнинг Contender Series саралаш турнири орқали йўлланма олган. Шу вақтга қадар UFCда 8 та жанг ўтказиб, шулардан биттасида мағлубиятга учраган. Унинг профессионал ММА фаолиятидаги умумий ҳисоби 13 та ғалабани ташкил қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг