UZ

Сўнгги янгиликлар

14:53Ningbo Open: Полина Кудерметова дунёнинг 38-ракеткасини мусобақадан чиқариб юборди. Кейинги рақиб — рейтинг пешқадами! 0 14:26Мбаппе "Onze d'Or" талқини бўйича 2025/26 йилги мавсумда Европанинг энг яхши футболчиси деб топилди 0 13:45Мовсар Евлоев: "UFC’да муддатидан олдин бирорта ҳам ғалабам йўқ, аммо..." 0 12:32Ўзбекистон терма жамоаси IHF Nations Trophy 2026 ғолиби бўлди 0 11:11Райан Гарсия Теофимо Лопес билан жанг қилиши мумкин — инсайдер 0 10:32"Реал" катта номли футболчилар кетидан қувиб, ишончни йўқотди" - Лапорта 0 09:44Ковингтон ва Диллон Дэнис яна учрашади (ПОСТЕР) 0 09:00WTA Ningbo Open. Раҳимова дунёнинг 26-ракеткасига қарши муносиб қаршилик кўрсатди 0 08:11Илья Сибирцев яна бир дастурда Ўзбекистон рекордини янгилади 0 07:30WBC Адамесга титулсиз жанг ўтказишга рухсат берди 0 19:10"Реал" 15 ёшли ярим ҳимоячи билан битим имзолаши мумкин 0 18:39Волкановски фаолиятини якунлаш эҳтимоли ҳақида гапирди 0 18:17Афсонавий Федор Емельяненко Ўзбекистонга келади 0 17:41"Охирги жангдаги хатоларимни такрорламайман". Двалишвили Янга қарши учинчи жанг ҳақида гапирди 0 17:19Кэррик кетяптими? МЮ раҳбарияти фавқулодда йиғилиш чақирмоқда 0

16 дек 09:57
Янгиликлар

Бошқалар

Ўзбекистонлик спортчи 4 йилга дисквалификация қилинди

Ўзбекистонлик спортчи 4 йилга дисквалификация қилинди

Жорий йилнинг сентябрь ойида Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида ўтказилган I МДҲ ўйинларида иштирок этган Муай-тай спорт тури бўйича терма жамоа аъзоси Фахриддин Хасановдан олинган допинг-синамасида тақиқланган модда аниқланганлиги ҳақида хабар берган эдик.

I МДҲ ўйинларида 57 кг вазн тоифасида иштирок этган спортчи Фахриддин Хасанов олтин медальга сазовор бўлган эди. Жорий йилнинг 8 сентябрь куни мусобақа жараёнида топширган допинг-синамасидан “мельдоний” тақиқланган моддаси аниқланган. “Meldonium” тақиқланган моддалар рўйхатининг S4. Гормонлар ва метаболизм модуляторлари синфига мансуб ҳисобланади.

Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг (WADA) Халқаро тестлаш ва тергов-суриштирув бўйича стандарти талабларига асосан, Ф.Хасанов жорий йилнинг 8 октябридан бошлаб мазкур ҳолат Россия антидопинг агентлиги (RUSADA) томонидан тўлиқ ўрганилиши ва тегишли қарор чиқазилгунга қадар спорт фаолиятидан вақтинча четлаштирилган эди.

RUSADA Ахлоқ комиссиясининг 8 декабрдаги қарорига кўра, Фахриддин Хасанов антидопинг қоидабузарликда айбдор деб топилиб, унга 4 йиллик дисквалификация жазо чораси тайинланди. Дисквалификация муддати 2021 йил 8 октябрдан бошлаб 2025 йил 7 октябрга қадар давом этади.

Дисквалификация давомида спортчи терма жамоа билан биргаликда ўқув-машғулот йиғинларида ҳамда мусобақаларда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум бўлди. Спортчининг олтин медали белгиланган тартибда мусодара этилади, тўплаган рейтинг баллари бекор қилинади ва эгаллаган 1-ўрини кейинги, 2-ўриндаги спортчига тақдим этилади.

Эслатма! Антидопинг қоидаларини бузган спортчилар, мураббийлар, шифокорлар ва бошқа шахсий таркиб вакиллари учун жазо муқаррардир!.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг