UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20"Реал" бразилиялик ҳимоячига кўз тикди 0 18:59Ҳумоюн Султонов Заҳрадаги юришини муваффақиятли бошлади 0 18:38UFC рейтинги янгиланди: Гэтжи пешқадам Царукянни ортда қолдирди 0 18:17Сергей Фомин Manama Challenger 125 саралаши финалида уч сетлик учрашув ўтказди 0 17:56Абдуқодир Ҳусанов Осиё рамзий терма жамоасидан жой олди 0 17:35"Эҳтимол, кўпроқ даромад олиш учун Макгрегорни июлдаги PPV турнири учун асраб қўйишар" 0 17:14"Россиядан қувилган ҳақиқий жангчи". Конор Макгрегор — Павел Дуров ҳақида гапирди (+ФОТО) 0 16:53ATFC Лигасининг навбатдаги турнири ва чемпионлик мақомидаги асосий жанги эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 16:32Хитой компанияси дастлабки қиймати 43 млн доллар сармоя билан "Истиқлол" стадионини кенгайтириш бўйича лойиҳа тақдим этди + ФОТО 0 16:11Тайсон Фьюри Александр Усик билан жангларини сиёсий қарор деб атади 0 15:50"Царукян бурнимни синдирганди". Хукер — Қатардаги face-to-face'да бўлган ҳолатни эслади 0 15:29Аёллар кураши бўйича терма жамоамизнинг "Иван Яригин кубоги" учун таркиби тасдиқланди 0 15:08"АҚШдан йироқ бўлинг": Блаттер Жаҳон чемпионатини бойкот қилишга чақирди 0 14:47Сергей Богачук Zuffa Boxing 2 турнирида Шаҳрам Ғиёсовнинг дўсти билан жанг қилади 0 14:26Ўзбек клуби словениялик ҳимоячини олиб келди 0

30 апр 12:44
Янгиликлар

Кураш

Халқаро турнир. Бутун Турон ховосликларга ҳавас ила боқди

Сирдарё вилоятининг Ховос тумани ҳақида эшитгансиз.

Туманнинг Қайирма деган қишлоғи бор. Одамлари меҳнаткаш, спортсевар. Айниқса, белбоғли курашнинг чин усталари, елкаси ер кўрмаган полвонлари кўп бу заминнинг. Шунданми, белбоғли кураш ихлосмандлари,спортчи ва мураббийлар ҳар йили ушбу қишлоқда ўтадиган йирик халқаро турнир — “Халқаро дўстлик кубоги” мусобақасини интиқлик билан кутади. 

Сайил кураши мусобақасининг яна бир аҳамиятли томони, турнир белбоғли кураш ривожига катта ҳисса қўшган, аммо бугун орамизда бўлмаган устоз полвонлар хотирасига бағишлаб ўтказилишидир.

Ховос туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, Сирдарё вилояти белбоғли кураш федерацияси ҳамда ҳомийлар ҳамкорлигидаги бу йилги турнирда юртимиз полвонларидан ташқари Тожикистон, Қирғиз Республикасидан белбоғли кураш усталари иштирок этишди.

Кун давомида қарийб 5000 нафардан зиёд кураш ихлосманди чин маънода яйради. Кўп-кўп солимлар берилди. Мухлислар Бахтиёр Жумабоев, Ҳусан Абдуҳакимов, Фаррух Нарзуллаев, Умиджон Ортиқов, Бобур Тўхтасинов каби полвонларнинг абжирлигига, маҳоратига таҳсинлар ўқиди. Ғолиблар қимматбаҳо ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.    

— Белбоғли кураш сирдарёликларнинг қон-қонига сингиб кетган, - деди биз билан суҳбатда халқаро турнир ташкилотчиси, спорт фидойиси, Сирдарё вилоят белбоғли кураш федерацияси раиси Маъмур Умаров. — Мана бугун ҳам донгдор курашчилар билан бир қаторда кўплаб ёш полвонлар мардлар майдонида ўз омадини синаб кўрди, куч ва маҳоратини синовдан ўтказди. 

Айниқса, Тожикистон ва Қирғиз Республикасидан эл орини елкасига олган полвонларнинг келиши, улар ижросидаги ҳаяжонли беллашувлар анъанавий турниримизга янада жозиба бағишлади. Бундан ташқари, ҳаяжонли тадбир қардош халқлар ўртасидаги дўстлик, биродарлик алоқаларининг янада мустаҳкамланишига ҳисса қўшди.

Мураббийлар шогирдларининг тайёргарлиги ва даражасини кўздан кечириб олишди, қўшиш жоиз бўлса, халқаро миқёсда тажриба алмашинди... Вилоят федерацияси раиси тўғри таъкидлади, мазкур халқаро турнир ҳар томонлама фойдали бўлди. Янги номлар, чемпионлар кашф этилди. Полвонлар катта-катта солимларга, спортсевар сирдарёликлар эса олам-олам таассуротларга эга чиқишди. Энг асосийси, хайрли ташаббус қанот ёзди, бардавом бўлди.

Юқори савияда ташкил этилган халқаро турнир давомида фахрий полвонлар қадрланди, дийдордан кўнгиллар яйради. Шунингдек, Сирдарёнинг фахрига айланган алплар, полвон боболар хотирланди, уларнинг-да, пок руҳлари шод бўлди...

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг