UZ

Сўнгги янгиликлар

08:46"Конор бўлмаганида Хабиб дунё юлдузига айланмаган бўларди" - Кормье 0 08:25Almaty Cadets Asian Cups 2025. Иккинчи кун 13 та медаль қўлга киритдик 0 08:04Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб этиб, 1/2 финалга йўл олди + ВИДЕО 0 07:43Илия Топурия: "Махачев уни "ухлатиб" қўйишимни биляпти. Хабиб ҳам буни тушунади" 0 07:22Гусков билан жанг қиладиган Криловнинг мураббийи: "У Богдан Гусков билан жангни бизнинг розилигимизсиз қабул қилди" 0 07:01Таэквондочиларимиз Кореяда ўтказиладиган учта халқаро турнирда иштирок этади 0 19:06Алонсо “Реал“нинг етакчиларидан бирини АПЛ жамоасига сотишга розилик берди 0 18:45Александр Усик ўзининг заиф томонини айтди 0 18:24Рафаэль Надаль: "Жотанинг оиласига ҳамдардман" 0 18:01Жасур Мирзамуҳаммедов жангларга қайтмоқда 0 17:39Расман: Жасур Жалолиддинов — "Сўғдиёна" футболчиси! 0 17:17Боксчи йигитларимиз нима учун Қозоғистондаги Жаҳон кубогига боришмади? Бокс федерацияси бунга муносабат билдирди 0 16:54Темиров: "Пантожанинг кейинги рақиби мен бўламан" 0 16:30Макгрегор 10 йиллик қамоқ ҳақидаги хабарларга жавоб қайтарди 0 16:07Озарбайжон президенти: "Ўзбекистон термасининг ЖЧга чиққани тасодиф эмас" 0

28 июл 22:49
Янгиликлар

Бокс/ММА, Дзюдо, Эшкак эшиш, Футбол, Париж-2024

Диёра Келдиёрова Париж Олимпиадасида олтин медални қўлга киритди (барча натижалар)

Теглар :  Париж-2024
28 июль куни Париж Олимпиадасида иккинчи кун баҳслари бўлиб ўтди.

Ўзбек спортчилари унда қуйидагича натижа қайд этишди: 

Дзюдо, 66 кг: Сардор Нуриллаев илк босқичда бразилиялик Уильян Лимага имкониятни бой берди.  

Дзюдо, 52 кг: Диёра Келдиёрова барча рақибаларини мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритди.

Академик эшкак эшиш, енгил вазнли жуфтлик. Шаҳзод Нурматов/Собир Сафаралиев тандеми ўз гуруҳида бешинчи бўлиб келди ва финалга чиқа олмади. 

Бокс, 92 кг вазнли Лазизбек Мулложонов Италия вакили Азиз Аббес Мухиддинни 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди. 



Ушбу саҳифа орқали ўзбекистонлик спортчиларнинг қайд этаётган натижаларидан хабардор бўлиб туришингиз мумкин бўлди. 

САҲИФАНИ ЯНГИЛАШ


21:45. ОЛТИНННН!!! -52 кг вазнли дзюдочимиз Диёра Келдиёрова финалда Косово вакиласи Дистриа Красничини мағлубиятга учратди ва Олимпиада чемпионига айланди!


20:27. Диёра Келдиёрова энди финалда Косово вакили Дистриа Красничига қарши баҳс олиб боради. Косоволик дзюдочи Токио Олимпиадасида -48 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритганди. Учрашув тахминан 21:10 дан сўнг бошланади. 


20:16. Дзюдо. Диёра Келдиёрова ярим финалда франциялик Амандин Бушарга қарши татамига чиқди ва ғалаба қозонди! ФИНАЛ!


19:56. -92 кг вазнли боксчимиз Лазизбек Мулложонов келиб чиқиши араб миллатига мансуб, Италия шарафини ҳимоя қилаётган Азиз Аббес Мухиддинга қарши жанг қилди ва 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 


19:25. Бироздан сўнг боксчимиз Лазизбек Мулложонов рингга кўтарилади. Шунингдек Диёра Келдиёрова ярим финалда татамига кўтарилади. 


15:45. Диёра Келдиёрова энди ярим финалда кечки дастурда франциялик Амандин Бушарга қарши татамига чиқади. Спортчимиз иштирокидаги баҳс тахминан 20:00дан сўнг бошланади.


15:32. Диёра Келдиёрова германиялик рақибасини мағлубиятга учратди! Рақибадаги учта шидо эвазига Диёра ярим финалга йўл олди!


15:15. Академик эшкак эшиш. Шаҳзод Нурматов/Собир Сафаралиев тандеми саралашдаги иштирокини якунлади. Йигитларимиз 5 та терма жамоа ичида маррага 5-бўлиб етиб келишди. Улар энди ўтиш баҳсларида қатнашишади. Лекин барибир медаллар учун имконият йўқолди.


14:30. Келдиёрова навбатдаги жангини германиялик рақибга қарши ўтказади. Тахминан 15:15 дан сўнг бошланади. 


14:18. Сардор Нуриллаев эса афсуски бразилиялик рақибига мағлуб бўлди. 


14:15. ДАҲШАТ!!!! Диёра Келдиёровада ғалаба! У Олимпиада ва жаҳон чемпиони Ута Абени катта устунлик эвазига мағлубиятга учратди! Ажойиб ғалаба!


14:00. Икки дзюдочимизнинг чиқиши деярли бир вақтга тўғри келиб қолмоқда.


13:32. Дзюдочиларимизнинг чиқишигача яна 4 тадан жанг бор. Тахминан 15 дақиқалардан сўнг бошланади.  


13:10. -52 кг вазн тоифасида кутилганидек Абе ғалаба қозонди. Энди у ҳамюртимиз Диёра Келдиёровага қарши баҳс юритади. 


13:05. Дзюдо баҳслари бошланди. Бизнинг спортчилар тахминан 13:30 дан сўнг татамига чиқишади. 


Бугун қуйидаги спортчиларимиз баҳсларда қатнашишади: 

13:00 дан сўнг: Дзюдо, 66 кг: Сардор Нуриллаев - Уильян Лима (Бразилия), (1/16 финал)

13:00 дан сўнг: Дзюдо, 52 кг: Диёра Келдиёрова - Юта Абе (Япония) ва Келли Дегучи (Канада) баҳси ғолибига қарши, (нимчорак финал)

15:00. Академик эшкак эшиш, енгил вазнли жуфтлик. Шаҳзод Нурматов, Собир Сафаралиев (саралаш).

19:35. Бокс, 92 кг. Лазизбек Мулложонов - Азиз Аббес Мухиддин (Италия), (нимчорак финал).

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг